Шимкентда 13 ёшли болакай табибда даволаниш туфайли оламдан ўтди…

0

 

Шу йил 12 август куни Шимкентнинг 18- микрорайони №13- уйда яшовчи, қўлини синдириб олиши оқибатида маҳаллий табибга келиб даволанаётган 13 ёшли болакай (исми-шарифи маълум қилинмаган) нинг аҳволи кутилмаганда оғирлашиб қолди. Ўшанда кеч соат 22: 00 эди. Яқинлари зудлик билан «Тез ёрдам»га хабар беришди. Афсуски, болакай врачлар етиб келмасидан олдин қазо қилди.

Шундай қилиб, табибнинг даволашлари болага нафақат шифо бўлмади, балки унинг умрига ҳам зомин бўлди. Ҳозирги пайтда фожиа юз берган жойда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари иш олиб бормоқда.

Дарвоқе, болани табибга ота-онаси олиб келган экан.

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here