Тайсон Фьюри: «Уни энди ҳеч ким яхши кўрмайди, сабаби у бақалоққа ютқазиб қўйди»

0

Профессионал бокснинг оғир вазн тоифасида WBO Inter-Continental камари соҳиби Тайсон Фьюри (28-0-1, 20 КО) Энтони Жошуанинг (22-1, 21 КО) сенсацион тарзда Энди Руисга (33-1, 22 КО) ютқазганидан сўнг, у кўплаб мухлисларини йўқотгани ҳақида фикр билдирди.

“Инсонларга мағлубиятга учраган боксчилар қизиқ эмас. Биз буни Жошуа ҳамда Руис жангидан сўнг кўрдик. Жошуа ўтиб бўлмас тўсиқ эди, лекин, кейин уни мағлубиятга учратишди. Энди эса уни яхши кўришмайди, сабаби у бақалоққа ютқазиб қўйди. Энди барча Жошуани «бу ўша кичкина бақалоққа ютқазган йигит», деб эсга олади. Пуфак ёрилиб кетди. Бизнинг дунёмиз шунақа. Барча ғолибларни хуш кўради”, дея қайд этган Фьюри.

Эслатиб ўтамиз, Фьюри ўзининг навбатдаги жангини жорий йилнинг, 14 сентябрида норвегиялик Отто Уаллинга (20-0, 13 КО) қарши ўтказади.

Жошуа – Руис ўртасидаги реванш тўқнашуви эса 7 декабрда ўтказилади.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here