Тожикистонда фоҳишаларга нисбатан жарима миқдори оширилди…

0

 

Тожикистондаги маъмурий қоидабузарлик мажмуасининг 130 моддасига асосан фоҳишалик билан шуғулланувчи аёлларга нисбатан жарима миқдори ошириб қўйилди. Бундан буён қўлга тушган фоҳиша 1100 дан 1650 сомонигача миқдорда жарима тўлайди. Агар иккинчи марта қўлга тушса, жарима миқдори 1650 дан 2750 сомонигачани ташкил этади ёки фоҳиша 15 кеча-кундузга қамаб қўйилади.

Бунга қадар фоҳишаларга нисбатан жарималар миқдори 550 дан 1100 сомонигачани ташкил этган.

Тожикистонда ҳам фоҳишалик жиноят ҳисобланмайди. Уларга нисбатан фақат маъмурий жазо қўлланади.

Мамлакат ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, 2018 йилнинг ўзида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари 6 минг нафар фоҳишани рўйхатга олган. Уларнинг 32 нафари ҳали вояга етмаганлар ҳисобланади. 1, 5 минг нафар фоҳиша 18дан 30 ёшгача, қолганларининг ёши эса 30 дан ошиб кетган.

Ачинарлиси, ўтган йили Бирлашган миллатлар ташкилотининг шу масала билан шуғулланувчи қўмитаси аъзолари Тожикистон ҳукуматига фоҳишаларга нисбатан қўлланадиган жазолар бекор қилинишини тайинлаганди.