Тошкентда дарахтни кесиб ташлашларидан ҳимоя қилишга тутинган аёл ҳушидан кетиб қолди…

0

 

Яна Тошкентда бино қурадиганлар билан тинч аҳоли вакиллари ўртасида зиддиятлар келиб чиқди. 13 август куни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани 17 кварталида «Ekskavator Exclusive» компанияси ишчилари бино қуриладиган жойдаги дарахтларни оммавий тарзда кеса бошлагач, ўша атрофда яшайдиган аёл қарши чиқди. Ишчилар билан масала талаша бошлади-ю, ҳушидан кетиб қолди. Айтишларича, компания ишчилари аёл билан жуда қўпол муомала қилишган. Ҳозирги вақтда аёлнинг саломатлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Яна шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, бино кўп қаватли уйларга жуда яқин жойда қурилаётганидан аҳоли вакиллари норози. Афсуски, уларнинг норозиликлари компания ишчи-хизматчиларини умуман қизиқтираётгани йўқ.

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here