ТУРМАДА ҲАМ КАЛЛА КЕСИШДАН ВОЗ КЕЧА ОЛМАГАН КАЛЛАКЕСАР…

0

 

Тожикистон олий суди Хўжанд шаҳридаги колонияда тартибсизликлар ташкил этишда фаол иштирок этган Амирали Давлатовни бир умрга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм эълон қилди. Эслатиб ўтамиз, тартибсизликлар колонияда ўтган йил 8 ноябр куни бўлиб ўтган ва бунинг оқибатида 22 нафардан кўпроқ одам ўлим топган. Уларнинг барчаси аристонлар эди. Лекин ушбу миқдор расмий ҳисобланади. Аслида 22 нафардан ташқари икки турма ходими ҳам ҳалок бўлган. Беш нафар соқчи жиддий жароҳат олган.

Амиралидан ташқари яна бир талай маҳбуслар турли муддатларга озодликдан маҳрум этилган. Аммо судланганларнинг адвокатлари матбуот вакиллари билан мулоқот қилишдан бош тортмоқда. Қолаверса, Амирали Давлатовнинг ўзи аппеляция судига шикоят билан мурожаат этмоқчи.

— Тартибсизликлар бошланган кеча, — дейди Амиралининг рафиқаси Оқиламо Давлатова. — Эрим мен ва болалари билан учрашув хонасида эди. Тартибсизликлар бошланишидан умуман хабари бўлмаган…

Бироқ турма маъмурияти айнан Амирали Давлатовни қонли босқинлар уюштирганликда айблади. Улар айтишдики, тартибсизликларга тўрт ой давомида тайёргарлик кўришган. Режага биноан Амирали Давлатов ўша кечаси аристонларнинг хотинларини гаровга олиши лозим эди. Аммо кутилмаганда чироқ ўчиб қолган-у, режа амалга ошмай қолган.

Яна суд ҳайъати маълумотига қараганда, Амирали Давлатов «Маханов бандаси» жиноий гуруҳи аъзоси бўлган. Гуруҳ етакчиси Алимурод Маханов 2014 йили суд ҳукмига кўра 21 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган. Амирали Давлатов эса 19 йил олган. Муддатнинг дастлабки икки йилини Амирали Вахдат туман турмасида ўтади. Кейин уни Хўжанд колониясига ўтказишди.

— Бизнинг режамиз, — деганди гуруҳ етакчиси Алимурод Маханов. — Президентлик сайловлари арафасида Душанбе шаҳрида кучли портлаш ташкил этмоқчи эдик. Портлашлар серияли тусга эга бўлиши режалаштирилганди. Амирали Давлатов эса Кўлобдаги дискотекада террор ҳаракатини уюштириши зарур эди…

Қарангки, Маханов деганлари ўша пайтларда «Ўзбекистон Ислом ҳаракати» террор гуруҳининг фаол ва ишончли аъзоларидан бўлган. Кейинчалик ҳаракат амири этиб тайинланди. Қўл остида 10 киши хизмат қилган. Уларнинг тўрт нафари тожикистонлик, икки нафари ўзбекистонлик, қолганлар эса Қирғизистон, Туркия фуқаролари эди. Маханов ва қўл остидагилар Покистондаги Вазиристон вилоятида алоҳида тайёргарликдан ўтган…

Олдинига Хўжанд колониясидаги тартибсизликларнинг бошида дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» жангари каллакесарлар гуруҳи тургани айтиб ўтилган. Бунга асос бор эди албатта. Чунки тартибсизликларда айбдор деб топилганларнинг барчаси террор гуруҳлари аъзолари ҳисобланган. Лекин кейинчалик ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти ходимлари тартибсизликларга террорчиларнинг алоқаси йўқлигини айтишди. Бунга турма назоратчиларининг аристонларни ҳаддан ташқари қийноққа солаверишлари сабаб бўлибди.

Хулоса қилиб айтганда, Амирали Давлатов деганлари албатта фаришта эмас. Агар тўғри кўнгил, ҳалол бўлса, террорчиларга илакишмасди, бегуноҳларнинг бошига етмасди. Оллоҳдан қўрққан бўларди. Оллоҳдан қўрқмабдими, калла кесишдан қўрқмаган, бировларнинг оиласида аза очилишини кўз олдига келтириб, инсофга кирмаган. Шайтони лаиннинг қулига айланган-қолган.

Астағфирилло!!!

ca-news. org

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here