Украина собиқ президентининг ўғли шарманда бўлди… У журналистларнинг саволларига рус тилида жавоб берди…

0

 

Украина собиқ президенти Петр Порошенконинг ўғли Михаил отаси солиқдан қочганлиги масаласида тергов бюросига чақирилган куни яқинлари билан отасини қўллаб-қувватлаш учун келганди. Атрофдагилар у рус тилида гапираётганини сезиб қолишди. Олдинига ёнидагилар, кейинчалик журналистлар билан ҳам рус тилида гапира бошлади. Бу иши учун қолганлар уни масхаралай бошлашди. Лекин Михаил ўзини йўқотмади. Жаҳли ҳам чиққани йўқ.

— Менинг теварагимдаги яқин инсонлар асосан рус тилида гаплашишади, — деди у. — Шу сабабли мен ҳам шу тилда гапиришга одатланганман. Тўғри, мен асосан украин тилида гапиришим керак. Буни биламан. Аммо русча гапириш одат бўлиб қолган-да.

Журналистларнинг русча гапиришига отасининг муносабати ҳақида сўрашганда, у шундай жавоб қилди.

— Уйда отам рус тилида гапирганим учун менга босим ўтказмайди. Фақат баъзида кўпроқ она тилимда гапиришни маслаҳат беради.

 

 

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here