Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 15 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун эрталаб югуриш, қайноқ қаҳва ичишингиз, контраст душ қабул қилишингиз керак. Саломатлигингизни қатъий назорат остига олмасангиз бўлмайди. Шахсий ҳаётдаги муаммоларни ҳадеб ўйлайверишни бас қилинг. Бу асосий ишда халал беради. Жамоангизда ўзингизни янада кўпроқ билимга эга қилиб кўрсатишдан тийилманг. Ҳар бир юз бераётган ҳодисадан албатта бохабар бўлинг. Бу сизга катта фойда беради. Ҳамкасбларни янада яқинроқдан таний бошлайсиз. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

15 август куни тоғларни жойидан жилдиришга балки кучингиз етар, аммо қайта жойига қўйишда қийналиб қолишингиз мумкин. Ижодкор бўлсангиз, ишларингиз бароридан келади. Кун давомида фойдали таклифлар, манфаатингиз учун фойдали сафарлар ва кўплаб янги танишувларни бошдан кечирасиз. Муҳаббатда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингизга ҳадеганда буйруқ бераверишдан тийилинг. Акс ҳолда бу яқин орада ўзингизга қайтиши ҳеч гап эмас.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Бугун қиладиган биринчи ишингиз режаларингизни бошқаларга гуллаб қўймасликдан иборат бўлиши лозим. Эмоцияни жиловда ушлай билинг. Йўқса, катта жанжалларга сабабчи бўлиб қолишингиз мумкин. Молиявий соҳада ёқимсиз лаҳзалар кутади. Бу қарздорлардан пулларингизни ундира олмаслигингизда ўз аксини топади. Ўзингизни агрессив кайфиятгача олиб боришдан сақланинг. Хотиржам бўлинг ва чуқур-чуқур нафас олинг. Ҳаммаси яхши бўлади.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

15 августда омадга олиб борувчи йўлни жуда катта тезликда босиб ўтасиз. Буни ҳатто ўзингиз ҳам билмасдингиз. Лекин эски, чала қолиб кетган ишларни ҳам бажариб қўйишни унутманг. Муҳаббатда сокин бўлинг. Ўзингизни ўзингиз алдашга одатланмаслигингиз тавсия этилади. Буни жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз кўтара олмаслиги мумкин. Кейин уни ҳеч қанақасига ишонтира олмайсиз. Кечқурун айримларнинг хонадонига меҳмонлар ташриф буюриши кутилади.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Бугун эрталаб биринчи қиладиган ишингиз табиат қўйнига чиқиб дам олишингиз тавсия қилинади. Шунда кун бўйи қувонч сизни тарк этмайди. Агар ҳеч ким асабингизга ўйнамаса, кетмон чопиб ҳам чарчамайсиз. Оилали бўлсангиз, фарзандлар тарбиясига кучлироқ эътибор қаратинг. Шунда шахсий ҳаётда жиддий муаммолар кўндаланг бўлмайди. Кечқурун овқатланиш режимига бир кўз ташлаб олсангиз ҳам зиён кўрмайсиз.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

15 август куни ҳаётингиз ва фаолиятингиз худди шахмат ўйинини эслата бошлайди. Фақат бу ўйинда ўзингиз билан ўзингиз қоласиз. Ғалабага эришишингиз учун миянгиз фантастик даражада тез ишлаши лозим. Моддий аҳволингиз яхшидан ёмонга сакрай бошлайди. Бироқ бу ҳолатга сунъий равишда барҳам бера олмайсиз. Ҳуқуқшунос маслаҳатига суянсангиз, балки йўли топилар. Кечқурун ёши улуғ қариндошлар ҳолидан хабар олишни унутманг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Бугун сизни ҳеч нарса оилангиз бюджетичалик хавотирга сола олмайди. Фақат тўловлар, тўловлар ва яна тўловлар ҳақида қайғура бошлайсиз. На илож, улардан қочиб қутулиб бўлмайди. Фақат барчасини тинчлик йўли билан ҳал этмоғингиз керак. Муҳаббатда етти ўлчаб бир кесинг. Ҳозирча оиласизларга танлагани билан расман никоҳдан ўтишга вақт бор. Сабр қиласиз. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

15 августда эрталабдан сув ёрдамида саломатликни мустаҳкамловчи амалларни адо этишингиз тавсия этилади. Умуртқа поғонангиз мустаҳкамлигини таъминланг, иммунитетингизни кўтариш пайида бўлинг ва зарарли одатларни ташланг. Сиз учун энг оғир вазифа ўз устингизда ишлашдан иборат бўлади. Молиявий муаммоларни бартараф этиш учун олдиндан режа тузиб олишингиз зарур. Баъзилар илгари бажарган иши учун бугун пул олиши мумкин.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Агар бугун иш жойингиздаги ҳамкасбларга нисбатан қўпол муомалада бўла бошласангиз, бунинг ажрини тўлашингиз керак бўлади. Ҳатто, шунинг орқасидан сизни мукофотдан ҳам маҳрум этишлари мумкин. Ёмон кайфиятни ичкарида қолдиринг. Миянгизда фақат рўзғор ва ишхонадаги вазифангизни аъло даражада бажариш кабилар айланиб турсин. Ишонинг, шунда кунингиз унумли ва қувончли кечади.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

15 август куни тадбиркорлар кўплаб учрашувларни бошдан кечиради. Бошқалар қоғозбозлик, янги манзилга кўчиш кабилар билан банд бўлиши мумкин. Бу амалларни қайсарларча адо этасизки, натижада муваффақиятга эришасиз. Муҳаббатда жиддий хатоликларга йўл қўйишингиз эҳтимоли бор. Оиласизлардан кимдир адашиб бирга яшаб бўлмайдиган одамни танлаб қўйганликларини англаб етади. Шошма-шошарликдан қочинг ва ҳар бир вазиятни синчковлик билан кузатинг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Бугун кўпчилик қовға буржи остида таваллуд топганлар туйғуларга асир бўлиши оқибатида ноқулай ва кўнгилсиз вазиятда қолиб кетиши мумкин. Агар шундай бўлиб чиқса, бу хатони кузга қадар тузатиш билан овора бўласиз. Харидларни жуда эҳтиёткорлик билан ташкил этинг. Шубҳали ишларга пул тикманг, шаҳар бўйлаб узоқ вақт кезишдан сақланинг. Имкон топсангиз, кун давомида дўстлар билан табиат қўйнида дам олинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Балиқ буржи вакиллари муҳаббатда кучли эҳтиросни хуш кўришади. Бугун ана шундай вазиятлардан юз бура олмаслигингиз мумкин. Эҳтиёт бўлинг. Оиласизлар янги романтик танишувларни бошдан кечиради. Ишхонангиздаги раҳбарлар бажарган ишларингизни жуда юқори баҳолашлари кутилмоқда. Мукофот пули учун каттароқ жомадон тайёрлайверинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here