Ваҳший қотиллик! Эр рафиқасига 30 марта пичоқ урди

0

Пойтахт Тошкент шаҳрида мудҳиш жиноят содир этилди. Эр турмуш ўртоғини ваҳшийларча ўлдирди, қайнонасини оғир яралади.

Воқеа кеча, 13 август куни Тошкент шаҳри Миробод туманидаги “Рисовий” бозори атрофидаги маҳаллада юз берган. Эр 24 ёшли рафиқасига 30 марта пичоқ урган. Уларни ажратишга ҳаракат қилган қайнонасига ҳам 7 марта пичоқ билан зарба берган.

Аёл воқеа жойида вафот этган. Онаси оғир аҳволда шифохонанинг реанимация бўлимига ётқизилган. Эркак қўлга олинган. Уларнинг 9 ойлик қиз чақалоғи болалар уйига олиб кетилган.

Ҳолат юзасидан ҳозирча Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳам Тошкент шаҳар ИИББ ҳам расмий маълумот бермади.

 

qalampir.uz

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here