Вашингтонда ўзбек рақс санъати ўргатилмоқда

0

Вашингтонда ўзбек рақс санъатини ўрганиш бўйича уч кунлик дастур бошланди. Бу ҳақда ТИВга таяниб daryo.uz матбуот хизмати маълум қилди.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси биносида ўтаётган тадбирда Колумбия округи, Мериленд, Виржиния, Пенсилвания, Нью-Йорк, Ню-Жерси, Флорида, Кентукки ва бошқа штатлардан келган 20 нафарга яқин иштирокчи қатнашмоқда.

Рақс сабоқларини ўтказиш учун Вашингтонга Ўзбекистон халқ артисти Қизлархон Дўстмуҳаммедова келди. У ҳаваскорлар билан кўп йиллик тажрибасини ўртоқлашмоқда.

Дастур доирасида миллий рақсларнинг ўзига хос хусусиятларини ўргатиш, доира чалиш бўйича сабоқлар, ўзбек халқи тарихи ва маданиятига оид семинарлар кўзда тутилган.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here