Венесуэла Президенти Трампнинг фармонидан норози

0

Венесуэла Президенти Николас Мадуро БМТ бош котиби Антонио Гутерришдан АҚШнинг Венесуэлага нисбатан таҳдидларига қарши чиқишини сўради.

Йиғилишда мактубни таъсис кенгаши спикери Диосдадо Кабельо ўқиб эшиттирди. VTV хабарига кўра, мактубга жамоатчилик вакиллари ҳам имзо чеккан.

“Биз БМТдан АҚШ таҳдидини тўхтатиб, Венесуэла халқини ҳимоя қилишини сўраймиз”, дейилади мактубда.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Дональд Трамп 5 августда Венесуэла активларини ҳаракатдан тўхтатиш бўйича фармонни имзолаганди.

UzA.uz