Американинг Пенсильвания штатида номаълум кимса полициячиларни ўққа тутди…

0

 

Бу воқеа 14 август куни Филадельфиянинг шимолий қисмида содир бўлди. Номаълум кимса полициячиларни ўқотар қуролдан ўққа тутди. Оқибатда олти нафар полиция ходими жиддий жароҳат олди. Яна бир полициячи яраланган. Аммо қай даражада яралангани ҳозирча номаълум бўлиб турибди. Саккизинчи полициячи эса воқеа жойига келаётиб номаълум сабабларга кўра жароҳатланган.

Америка президенти Дональд Трамп ҳам воқеани кузатиб турибди. У отишмалар келиб чиқишига видеоўйинлар ва руҳий хасталиклар сабабчи эканини айтиб ўтди.

Эслатиб ўтамиз, шу йил 4 август куни ҳам Коннор Беттс исмли кимса Огайо штатига қарашли Дейтон шаҳар марказида винтовкадан ўткинчиларни ўққа тутган. У тўққиз кишининг ёстиғини қуритди, 26 киши оғир яраланди. Полициячилар қотилни воқеа жойининг ўзида йўқ қилишди.

Яна икки отишма Чикаго ва Техас штатларида содир бўлди. 20 киши ҳалок бўлди. Ўнлаб одамлар яраланди.