БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ?..

0

 

 

* * *

 

— Эсимда. Боғчамизда бир бола бўларди. Ҳаммани қаторасига калтакларди. Мени калтакламасди. Чунки, мен ҳам анойи эмасдим. Жавоб қайтара олардим. Шунинг орқасидан мени боғчадан ҳайдашган. Айтишларича, қоровул болалар билан муштлашмаслиги керак экан.

 

* * *

 

Ёқилғи қуйиш шоҳобчасида беш яшар болакай отасидан сўради:

— Дада, машина кў-ўп бензин еяверса, автобус бўп қоладими?

 

* * *

 

Дала ҳовли. Буви ва невара чой ичишяпти. Стол устида мураббо. Мураббо устини чумоли босган. Невара чумолилардан бирини ўлдирди.

Буви:

— Нега ундай қилдинг? Уларнинг ҳам жони оғрийди-ку! Уйда болалари бордир… Тасаввур қил, болалари кутиб ўтиришса-ю, онаси келмаса…

Невара яна бир чумолини эзғилаб ташлади-да, деди:

— Унда отасиям бормай қўя қолсин.

 

* * *

 

Тўрт яшар болакай онасига деди:

— Ойи, менга сингил сотиб олайлик!

— Мен розиман. Лекин даданг рози бўлмайди-да!

— Дадам ҳозир курортда. Келинг, у йўқлигида сотиб ола қолайлик.

 

* * *

 

Она қизчасига қўрқинчли эртак айтиб берар, лекин қизча сира қўрқмасди. Она ундан сўради:

— Наҳотки, сен одамхўрлардан ҳам қўрқмасанг-а?

— Нега қўрқарканман? Менинг исмим одам эмас, Зарифа-ку!

 

* * *

 

Врач:

— Бемор, манави ерингиз қай маҳал оғрийди?

— Нафас олганимда.

— Шунақами? У ҳолда уч кун уйда ҳеч қаёққа чиқмай ўтиринг. Зинҳор нафас ола кўрманг. Уч кундан кейин ўзим сиздан хабар оламан.

 

* * *

 

Хонандадан сўрашди:

— Ҳозирги кунда энг машҳур, халқ севган қўшиқчи ким?

У хотиржамлик билан жавоб берди:

— Биз бир неча кишимиз, дўстим.

 

* * *

 

Шиша қабул қиладиган пункт. Елкасида бир қоп шиша билан гадой кириб келди ва сўради:

— Кечирасиз, сизлар шотландлар вискисидан бўшаган шишаларниям қабул қиласизларми?

Бироз жимликдан сўнг пункт ходими қўли кўксида жавоб қилди:

— Ҳа, жаноб!

 

* * *

 

Тўрт яшар болакай онасидан сўради:

— Ойи, нега итимиз тилини чиқараверади?

— Чунки, ҳаво иссиқ.

— Ие, унда нега пальтосини ечиб қўя қолмайди?

— Пальтосини еча олмайди. Тугмаси йўқ.

 

* * *

 

Муаллима:

— Эшматвой, «мушук», «ит» ва «қараш» сўзлари иштирокида гап туз-чи!

— Кеча уйда ўйнаётиб, мушугимизнинг думини босиб олгандим, у нарироқ қочиб бориб бақирди:

— Вей, кўзга қараш керак-да, итга ўхшаган!