Динда саволим бор: «Ғийбатчи отинойиларга нима дейсиз?»

0

Савол:

– Менинг қўшним отин ойи, лекин анча йиллардан бери мен билан гаплашмайди, салом-алик ҳам қилмайди. Яна ортимдан бошқаларга мени ғийбат қилиб, ёмонлаб юради. Ўзи эса одамларга маъруза қилади. Шундай отинойиларга нима деган бўлардингиз?

Жавоб:
– Аввало, Аллоҳдан улар учун тўғри йўлни сўраб, дуо қилган бўлардим. Ваъз-иршод ишига масъул кишиларнинг жавобгарлиги оғир. Оми халқдан кўра сўроқлари ҳам анча кучли бўлади. Шунинг учун амаллари айтаётган гапларига мувофиқ келиши лозим. Уларга шуни эслатган бўлардим. Валлоҳу аълам.

 

Bintu Sodiq