Дори воситаларини қабул қилишда эҳтиёт бўлинг!

0

8 август куни, соат 16.30 да Мирзо-Улуғбек туманида 24 ёшли Гулшан Б. касалхонага доридан заҳарланиш белгилари билан мурожаат қилган. У 2 дона «Амитрипцилин» дори воситасидан ичгандан сўнг, мазаси қочиб, тиббий ёрдамга мурожаат қилган.

Ҳурматли фуқаролар! Сиздан илтимос, дори воситаларини қабул қилишда эҳтиёт бўлинглар: дориларни фақат шифокор тавсиясига кўра, белгилаган миқдорда ва дозада қабул қилинглар. Интернетдан ёки рекламадан олган “билимингизга” ишониб ўз-ўзингизни даволаш билан шуғулланманг.