“Ҳарбий-тиббий эстафета” халқаро мусобақасида Ўзбекистон пешқадам!

0

Хабарингиз бор, 4-15 август кунлари Ўзбекистонда биринчи бор Халқаро армия ўйинларининг “Ҳарбий-тиббий эстафета” йўналиши бўйича халқаро мусобақа ўтказилди.

“Ҳарбий олимпиада” дея эътироф этилаётган V Халқаро армия ўйинлари доирасидаги “Ҳарбий-тиббий эстафета” Ўзбекистонда “Фориш” тоғ полигонида илк маротаба ўтказилди.

12 кун давом этган мусобақа қизиқарли баҳс ва мунозараларга тўла ўтди. Унда Вьетнам Социалистик Республикаси, Мьянма, Арманистон, Ангола, Зимбабве, Россия, Озарбайжон, Қозоғистон, Беларусь, Тожикистон, Венесуэла (кузатувчи мақомида) иштирок этди.

Саноқли дақиқалардан сўнг Армия-2019 мусобақалари “Ҳарбий-тиббий эстафета” мусобақасининг ёпилиш маросими бўлиб ўтади.

Мусобақа якунларига бағишланган матбуот анжумани ҳозиргина тугади.

Унда мусобақага доир ва Ўзбекистон  жамоалари кўрсатган натижалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

“Ҳарбий-тиббий эстафета” мусобақасига мезбонлик қилаётган Ўзбекистон жамоаси 1-ўринни олди. Шунингдек, Ўзбекистон жамоаси Армия-2019 нинг бошқа мусобақаларида ҳам юқори 2-3-ўринларни олган.

Маросимнинг бошланиши ва тақдирлаш ҳақидаги суратларни бироздан кейин тақдим этамиз. Унда ғолибларга аталган совғалар ва пул мукофотлари ҳам бор.

Бизни кузатишда давом этинг.