Кенияда бир ҳафта олдин ўлган йигитнинг мурдасини қабрдан чиқариб олишди. Иш кийимида кўмилган экан…

0

 

Кениялик 31 ёшли Мартин Сикуку исмли йигит дарёга чўкиб кетганди. Уни 11 август куни қабрга қўйишди. Аммо эртаси куни Какамега округидаги марҳум ишлаган ёшлар масаласи бўйича ташкилоти мутасаддилари келиб, иш кийимларини қайтариб беришни сўрашди. Марҳумнинг яқинлари ғалати аҳволда қолишди. Негаки, Мартинни худди ўша иш кийимида дафн этишган экан. Охири келганларга ҳақиқатни айтишга мажбур бўлишди.

Ташкилотдагилар эса шу заҳоти қабрни очиб кийимларни қайтариб беришни талаб қила бошлашди. Кения қонунларига кўра, қабрни очиш учун суддан рухсатнома олиш зарур эди. Ташкилот раҳбарлари рухсатномани ҳам олишди. Нима ҳам қилишсин. Марҳумнинг яқинлари қабрни очиб, мурданинг эгиндан иш кийимини ечиб олишди-ю, бошқа кийим кийдириб, яна қайтадан дафн этишди.

Астағфирилло!!!