Месси, Роналду ва Ван Дейкдан кейинги ўринларда кимлар жой олган? УЕФА қолган футболчиларнинг рўйхатини эълон қилди!

0

Бугун, УЕФА йилнинг энг яхши футболчиси номига даъвогарларнинг кучли учлиги эълон қилгани ҳақида хабар бергандик. Хўш, овоз бериш натижларига кўра, Лионель Месси («Барселона», Аргентина), Виржил Ван Дейк («Ливерпуль», Голландия), Криштиану Роналдудан («Ювентус», Португалия) кейинги ўринларда кимлар жой олган?

Батафсил таништириб ўтамиз:

4. Алиссон Беккер («Ливерпуль», Бразилия) — 57 очко тўплаган

5. Садио Мане («Ливерпуль», Сенегал) — 51

6. Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль», Миср) — 49

7. Эден Азар («Челси”/”Реал», Бельгия) — 38

8-9. Маттейс Де Лигт («Аякс”/”Ювентус», Голландия) — 27

8-9. Френки Де Йонг («Аякс”/”Барселона», Голландия) — 27

10. Раҳим Стерлинг («Манчестер Сити», Англия) — 12

Эслатиб ўтамиз, УЕФА талқинига кўра йилнинг энг яхшиларини аниқлаш маросими 29 августда Монакода бўлиб ўтади. Шу куни ЕЧЛнинг янги 2019/20 йилги мавсумининг гуруҳ босқичига ҳам қуръа ташланади.