Отанинг сўнгги васияти (Ибратли ҳикоя)

0

Шифокор чолнинг афт-ангорини кўриб, чўчиб тушди.
– Ҳамшира!
– Шошма, ўғлим. Сенга бир васиятим бор.
– Болаларингизга хабар бераман.
– Улар…
– Майли, айтинг.
– Уйимга кечқурун хабар бер. Васиятим шу.
Чолнинг жони пешинга яқин узилди. Дўхтир васиятга амал қилди.
Кимдир айтиб қўйган экан, тўнғич ўғли:
– Кеч хабар берибсиз? – деди.
– Отангиз шундай васият қилди.
– Васият? Эҳ, отагинам-а!
Бугун мен тўй қилгандим…

© Шониёз МЕЛИБОЕВ.

Кимнинг отаси ҳаёт бўлса, фурсатни ғанимат билсин! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ота жаннат эшикларининг ўртасидир. Уни хоҳла муҳофаза қил, хоҳла зое қил», деб марҳамат қилганлар.