#poemchallenge: Шеърият мухлисларини мушоирага чорлаймиз!

0

Азиз шеърият ихлосмандлари!

Сизлар учун мустақиллигимизнинг 28 йиллиги муносабати билан «Ватан остонадан бошланади» шеърий асарлар танловини тақдим этамиз. Ватан деганда, кўз олдингизга ким ёки нима келади — ота-онангизми, сочи пахтадек оппоқ бобо ёки момонгизми, ё бўлмаса пурвиқор тоғлар, жаннатмисол боғлар, меҳр-муҳаббат макони бўлган жонажон қишлоғингизми?.. Бу саволимизга сиз юборган шеърлардан жавоб топишимизга ишонамиз.
Танлов учун шеърларингизни жорий йилнинг август ойи охирига қадар тақдим этинг. Юборилган асарлардан энг яхши деб топилганлари ҳамда ғолиб ижодкоримизнинг бир туркум шеърлари сурати билан газетамизнинг сентябрь ойи сонида эълон қилинади. Албатта, биринчи ўринни қўлга киритган ижодкорга газетамизнинг сирли совғаси ҳам бор.
Танловимизда иштирок этинг ва ғолиб бўлинг, азиз қаламкашлар!

Танлов учун шеърларингизни +998 90 938 15 39 рақамига смс ва телеграм орқали ҳамда газетамиз таҳририятига мактуб шаклида юборишингиз мумкин.