Роналду жароҳат олди

0
«Ювентус» расмий сайти жамоа форварди Криштиану Роналдунинг жароҳатлангани борасида маълумот берди.

Футболчининг чап оёғи сон соҳасида муаммолар борлиги аниқланган. Яқин вақтларда у индивидуал дастур бўйича шуғулланади. Ҳозирча у Италия чемпионатининг 1-тури доирасида 24 август куни «Парма»га қарши ўйинда иштирок этиши сўроқ остида қолмоқда.

Ўтган мавсумда 34 ёшли футболчи «Ювентус» таркибида 43 ўйинда қатнашиб, 28 гол урди ва 10 голга ассистентлик қилди.