Супер-контракт бу йил ҳам борми?

0

Ушбу саволни жуда ва жуда кўпчилик бермоқда. Ҳали тест синовлари бошланмасидан шу саволни берганлар ҳам кўп эди. Улар аслида пессимист эмас, аксинча реалистлардир, ўз билимига холисона баҳо бера олишади.

Демак, жорий йилда ҳам супер-контракт бўлади. Кундузгида ҳам, сиртқида ҳам, кечкида ҳам. Ҳаттоки янгилик сифатида илк марта магистратурада ҳам супер-контракт тартиби амал қилади.

Нархлари ҳозирча аниқ эмас. Бу ҳақида тегишли қарор қабул қилиниши билан хабар қилинади. Лекин ўтган йилгидан кўп ҳам фарқ қилмаса керак.

Супер-контрактда ўқиш учун камида 56,7 балл тўплаш керак.

Мабодо 56,7 баллдан камроқ (ҳаттоки 1 балл) тўпланса ҳам ўқиш имконияти яратилади, фақат унинг нархи супер-контрактдан ҳам қимматроқ, аниқроғи унинг 2 баравари миқдорида бўлади.

Маълумот учун, супер-контракт фақат биринчи йил учун тўланади. Талабалар биринчи ўқув йилини тугатгандан сўнг кейинги ўқув йилидан бошлаб амалда ўрнатилган базавий тўлов-контракт миқдори асосида (яъни эл қатори) ўқишини давом эттирадилар.