Тошкентда Lacetti автобус билан тўқнашди

0

Бугун, 15 август куни Тошкент шаҳрида жамоат автобуси ва енгил автомобиль тўқнашди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” Матбуот хизмати хабар берди.

ЙТҲ Амир Темур кўчасида юз берган. 93-йўналишда қатновчи Mersedec-Benz LF русумли автобус ҳамда Lacetti русумли енгил автомобиль ўртасида тўқнашув содир бўлди. Бахтсиз ходиса туфайли шикастларганлар йўқ.

Маълум бўлишича енгил автомобиль ўнгга бурилиш ҳуқуқини берувчи йўл белигисига тўлиқ амал қилмаган. Яъни, чап тарафдан келаётган транспорт воситаларини ўтказиб юбормай ўнгга бурилган ва автобусга урилган ва светофор устунига ҳам зарар етказган.

qalampir.uz