Тошкентда йўл ҳақи 1400 сўм бўлди

0

Транспорт вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги автобус ва метро қатновлари нархлари 16,7 фоизга оширишни ҳамда бир марталик қатнов учун 1400 сўм миқдорида ҳақ белгилашни, шунингдек, ойлик йўл карточкалари нархини ҳозирги нархида ушлаб туришни таклиф қилишди.

Жорий йилнинг 30 март куни Вазирлар Маҳкамасининг «Товар бозорларида монополияга қарши тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинган бўлиб, унга мувофиқ шаҳар йўловчи ташиш транспортида йўловчиларни ташиш бўйича хизматлар (йўналишли ва маршрут таксилар бундан мустасно) нархлари давлат томонидан тартибга солинади.

Иш ҳақининг ошиши, ёқилғи ва эҳтиёт қисмлар нархларининг ошиши, шунингдек, аҳолининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш ва шаҳар транспортидаги харажатларни камайтириш бўйича маълумотларнинг таҳлили натижасида Молия вазирлиги таклиф этилган тарифларни тасдиқлади.

Шу йилнинг 15 августидан бошлаб жамоат транспортида (автобус, метро) йўл ҳақи 200 сўмга ошади ва 1400 сўмни ташкил қилади. Шу билан бирга биз ойлик чипталарни ишлатадиган шаҳар аҳолисига ойлик чипталар нархи ўзгармай, олдинги нархда қолишини маълум қиламиз.

Xs.uz