Уммоннинг юраксиз “фаришта”лари

0

Биз билган ва билмаган дунё.

1. Питса биринчи марта 1889 йилда Италия қироличаси Маргарита буйруғига биноан тайёрланган.

 

2. Японияда илонбалиқ таъмли музқаймоқ ҳам топилади.

 

3. Португалияда қизил сиёҳда ёзиш қўполлик саналади.

 

4. Силовсинлар сон жиҳатдан кам бўлишига қарамасдан, Америкада энг кўп тарқалган мушуксимонлар оиласи вакили.

 

5. Мушук танасидаги суякнинг қарийб 10 фоизи дум қисмида жойлашган.

 

6. Калтакесаклар оёғининг юза қисми миллионлаб майда туклар билан қопланган. Туклардаги махсус суюқлик калтакесакларнинг деворлар юзасида ҳам эркин ҳаракатланишини таъминлайди.

 

7. “Астронавт” сўзи грекчада сўздан олинган бўлиб, “юлдуз” ва “денгизчи” деган маъноларни англатади.

 

8. Инсон суякларидаги калций ва қон таркибидаги темир моддаси улкан юлдузлар портлаши натижасида ҳосил бўлган экан.

 

 

9. Нил тимсоҳлари ўз ўлжасини сув остида нафас олмасдан икки соатгача тура олади.

10. Олимлар томонидан медуза деб номланган мавжудот балиқлар сирасига кирмайди. Чунки унда на юрак, на мия ва на суяк мавжуд.

11. Дунёдаги энг улкан саламандер деб Хитой саламандерлари тан олинган. Уларнинг узунлиги 1.8 метргача етади.

 

12. Кўпчилик одамлар қизил рангли тиш шоткасига қараганда, мовий ранглисини афзал кўришар экан.

 

13. Колибрилар секундига 200 мартагача қанот қоқишади.

14. Шимолий Америкада 1200дан ортиқ “сув парк”лари мавжуд.

15. Йўлдаги ҳарорат 158°C га етганда, сиз тухумни бемалол ерда пиширишингиз мумкин.