Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 16 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

16 август куни бўлар-бўлмасга пул сарфлашни бошлаб юборишингиз эҳтимоли бор. Кўзингизни очинг, ундан кўра ўзингиз ҳақингизда қайғуринг. Саломатлигингиз панд бериш арафасида. Иштаҳангиз ҳам яхши эмасдир балки. Шундай эмасми? Демак, врачга мурожаат этишингиз керак бўлади. Тиббий кўрикдан ўтишингиз, саломатликни тиклаш пайида бўлишингиз талаб этилади. Кечқурунги тоза ҳаво сайри ҳам саломатликни мустаҳкамлашда жуда асқотади.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Бугун шахсий бизнесига эга дўстларимиз шошилмасдан қадам ташлайверганлари маъқул. Барибир рақобатчиларни бугун қувиб ета олмайсиз. Ўзингизга бўлган ишонч ҳиссини орттирган ҳолда олға қадам босинг. Суюкли инсонингиз билан муносабатларда нафас ростлашингиз зарур. Агар эҳтирослар алангаси пасайган бўлса, бунинг қайғурадиган жойи йўқ. Куннинг иккинчи ярмида шахсий иш билан яқин манзилга жўнаб кетишингиз кутилади.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

16 августда ҳар бир майда-чуйда ишларни сира оғринмасдан амалга оширинг. Улар йирик лойиҳаларни осонликча ҳаётга тадбиқ этишингизда ёрдам беради. Жуда бўлмаса, ишда ёрдамчилар топинг. Шахсий ҳаётда ғийбатчи ва ҳасадгўйларга ишониб қолишдан сақланинг. Ўз позициянгиздан бир сантиметр ҳам четга чиқа кўрманг. Ўзингизга яхши бўлади. Молиявий муаммоларни бартараф этишда кечқурун яқин дўстингиз ёрдам беради. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Бугунги кунингиз руҳий жиҳатдан кучли босимга эга бўлади. Ана шунинг таъсирида йўлингизда учрайдиган тўсиқларни пайқамай қолишингиз мумкин. Аммо бу сизни жиддий хатоларга олиб келиши мумкин. Бугун билим олиш, расмий никоҳдан ўтиш ва саёҳатга чиқиш муваффақиятли кечади. Агар ҳамкасблар қаршисида истеъдодингизни кенг кўламда намойиш эта олсангиз, бу ҳам сиз учун битта омад бўлади. Димоғдорликдан сақланинг!

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

16 август куни ишхонадаги раҳбарлар кўрсатмаси ва оиладаги яқинларингиз илтимосига қарамай, чин кўнгилдан дам олишга аҳд қиласиз. Эрталабдаёқ дўстларингиз билан қўнғироқлашиб, табиат қўйнига отланиш режасини туза бошлайсиз. Муҳаббатда ҳасадгўйлардан эҳтиёт бўлинг. Омад келган лаҳзаларда мақтанишдан тийилинг. Ички сирларингизни дуч келганга ошкор этишдан сақланинг. Рўзғордаги муаммоларни тартиб билан бартараф этинг.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Бугун паризод буржи остида таваллуд топганларнинг омади келади. Режалар юксакларни кўзлашга ҳозир-у нозир. Истакларингиз булоқ сувидан-да нафис. Фақат бу ерда сизга дилгирлик керак бўлади. Тадбиркорлар бугун ҳар доимгидек муваффақиятлар шаробини симира олишмайди. Қайсидир шубҳали ишга катта пул тикишади-ю, ютқазиб қўйишади. Шахсий ҳаётда яқинларингиз билан жанжаллашиб қолишдан нари бўлинг. Кечқурун кимдир қўлингизга бир даста пул тутқазиш эҳтимоли бор. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

16 августда миянгиздаги барча хунук хаёлларни ҳайдаб солишингизга тўғри келади. Агар шу ишни адо эта олсангиз, кунингиз ажойиб тарзда ўтган бўларди. Меҳнатдан қочманг. Омад меҳнатсеварларни севади. Яқин дўстлардан бири олисга жўнаб кетиши туфайли хайрлашув лаҳзаларида кайфиятингиз тушиши мумкин. Молиявий муаммоларни бартараф этишда хатога йўл қўйманг. Акс ҳолда борингиздан ҳам айрилиб қолишингиз ҳеч гап эмас.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Қизиққонлик қанчалар забтига олмасин, бўлар-бўлмасга чалғийверишингиз тавсия этилмайди. Ҳамкасблар ўртасида бошланиши мумкин бўлган турли ўйинларга ҳам қўшилманг. Ўз ишингизни бажаришда давом этинг. Муҳаббатда оиласизлардан кимлардир танлагани ҳаддан ташқари енгил фикрлайдиган, ҳаётий тажрибага эга эмаслигини илғаб қолиши кутилади. Ваҳоланки, бу ҳақда сизни олдиндан огоҳлантиришган бўлиб чиқади. Кечқурун овқатланиш қоидаларига қатъий амал қилишни унутманг.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

16 август куни аввало моддий аҳволингизни яхшилаш ҳаракатига тушишингиз керак. Бунинг учун ҳисоб-китоблар жуда аниқ бўлиши лозим. Бусиз зарар кўриб қолишингиз мумкин. Жуда бўлмаса, дўстлардан ёрдам сўрасангиз ҳам зиён қилмайди. Рўзғор икир-чикирларига эътиборсиз бўлишингиз керак эмас. Уларни йўқ қила боришингиз зарур. Кечқурун ақлни пешлайдиган ўйинлар билан банд бўлинг. Миянгиз чархланади. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун ягона истагингиз атрофдагилар қаршисида ўзингизни кўрсатишдан, истеъдодингизни намойиш этишдан иборат бўлади. Лекин ҳушёр бўлинг. Ҳамма ҳам сизни олқишлайвермайди. Ҳасад қиладиганлар ҳам топилиб қолади. Молиявий муаммоларга нафақат тартиб, балки мулойимлик билан ёндашинг. Ана шунда пулингизга пул қўшилади. Кечқурун яқинларингиздан бири билан бўлиб ўтадиган ўта оғир суҳбат кайфиятингизни бир пул қилиши эҳтимолга яқин.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

16 августда одамлар олдида кулгига қолмаслик учун қандайдир ёқимсиз ишни бажариб қўйишингизга тўғри келиши мумкин. Бу ишга тушишдан олдин ўзингизни суғурталаб қўйсангиз ҳам зарар кўрмайсиз. Куннинг иккинчи ярмида катмонингиз пулга тўлиб кайфиятингиз кўтарилиши кутилади. Шунга қарамасдан, йирик харидларга қўл урманг. Бугун олис сафардан воз кечинг. Бу ҳаракатни бошқа кунга қолдиринг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Бугунги кунни тоза ҳавода кечиришингиз тавсия этилади. Қандай иш бажаришингиздан қатъи назар тоза ҳаво сизга жуда керак бўлади. Ер чопиш, ёки истироҳат боғида сайр қилиш кабилар ҳам сизга жуда қўл келиши мумкин. Асосийси, тўйиб-тўйиб нафас олсангиз бас. Молиявий соҳада сюрпризларни кутаверинг. Харажатлар бўлади, бироқ асосан саломатликни тиклашга қаратилган харажатлар бўлиши тайин.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади