ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

ДЕЛЬФИН ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

1. Дельфинлар онадан туғилаётганда, бош эмас, дум қисми олдин ёруғ дунёни кўради.

2. Дельфин болалари онадан мўйловчалар билан туғилади. Мўйловчалар дастлаб уларга онасини қидириб топишда ёрдам беради. Орадан қисқа вақт ўтгач,  ғойиб бўлади.

3. Ёш дельфинлар онаси билан 2-3 йил давомида бирга бўлади.

4. Дельфин емишни чайнамай ютади. Чунки унинг жағи чайнашга мослашмаган.

5. Дельфин болаларини сут билан боқади.

6. Қадимий Грецияда дельфинни ўлдирган одам қатл этилган.

7. Ёши улуғ дельфиннинг мияси 1700 граммга тенг.

8. Дельфиннинг асаб тўқималари одамникига нисбатан кўпроқ бўлади.

9. Сувда дельфинлар соатига 40-50 километр тезликда ҳаракатланади.

10. Дельфин овқат танламайди. Нимани топса, еб кетаверади.

11. Бу жониворларнинг 40 тадан ортиқроқ тури бор. Дельфинлар китлар, денгиз сигирларига қариндош ҳисобланади.

12. Дельфинлар бир-бири билан товушлар ёрдамида мулоқот қилади. Улар ўзидан 14 000 хилгача товуш чиқара олади.

13. Дельфинлар бундан 10 миллион йилча олдин пайдо бўлган.

14. Ҳар бир дельфинга онаси алоҳида исм беради. Шу исм билан бир умр яшайди.

15. Акулалар дельфиндан қўрқади. Чунки улар узун бурун қисми билан ҳужумга ўтади. Бир марта амалга оширилган ҳужум акула учун албатта ўлим билан тугайди.

16. Бу жониворлар қоронғида ҳам аъло даражада кўради.

17. Дельфин ухлаганда, ҳамиша мия ярим шарининг бири уйғоқ бўлади.

18. Ганг дарёсида туғма сўқир дельфинлар умргузаронлик қилади. Улар сўқирлиги боисми, эшитиш имкониятлари жуда кенг.

19. Дельфин сувда ўртача 8-10 дақиқа нафас олмасдан тура билади.

20. Дельфинларнинг ҳомиладорлик даври 18 ой давом этади.

21. Урғочи дельфин ота-онаси ўлим топган қариндошларнинг болаларини асраб олади. Бу олимлар тарафидан кўп бора кузатилган.

22. Денгиз ва океанда жуда кўп маротаба дельфинлар чўкаётган одамларни қутқариб қолганига гувоҳ бўлинган. Ҳатто, шундай лаҳзалар бўлганки, акула қутқарувдаги одамга ҳужум қилмоқчи бўлганда, дельфин уни пўписа орқали ҳайдаб солган.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади