Yandex ўзбекистонликлар учун 60 та тилни биладиган клавиатурани ишга туширди

0

Yandex Ўзбекистонда смартфонлар учун виртуал клавиатурани ишга туширди. Унда мулоқот қилиш учун зарур бўлган, ҳамма нарса бор: матнни киритишда ёрдамлар, гифлар, эмодзи, стикерлар, матнни овозли киритиш ва таржимон. Ёзишмани ўзбек, рус, инглиз ва яна 12 тилда олиб бориш мумкин.

Клавиатура фойдаланувчига керак бўлиши мумкин бўлган, кейинги сўзни топиб, матнни тез киритишга ёрдам беради. Агарда «Ҳайрли» сўзини терсангиз, у «кун» ва «тун» сўзларини таклиф этади. Ва қанча кўп одам ушбу клавиатура билан ишласа, шунчалик ёрдамлар аниқ бўлади. У хатоларни тузатади, шунингдек тартибни осонгина ўзгартиради – пробел белгиси бўйича бармоқ билан ўтишнинг ўзи кифоя. Ўзбек тилида ҳам лотин, ҳам кирил алифбосида ёзиш мумкин.

Матнни ҳаттоки юриб кетаётганингизда, керакли харфларга тегиш қийин бўлган пайт ҳам киритиш қулай. Клавиатурада доимий матн киритиш бор: шунчаки бармоқ билан бир харфдан иккинчи харфга юритиш ва ёрдамлардан сўзларни танлаш мумкин. Клавиатуранинг чап қисми устида ёқиладиган, виртуал джойстик эса, курсорни матн бўйича осонгина силжитади.

Эмодзи, гиф ва стикерлар ҳис-туйғу ва фикрларни сўзсиз етказишга ёрдам беради. Иловада ҳаётнинг турли ҳодисаларига тўғри келадиган – ҳам юракча, ҳам маъқуллаб бошини эгадиган гномлар билан гиф вариантлари мавжуд. Агарда бу етарли бўлмаса, расмларни интернетда қидиришингиз мумкин – клавиатурада Yandex қидируви ўрнатилган. Бошқа тилда сўзлашадиган одамлар билан мулоқот қилиш учун, таржимон керак бўлади: у 60 та тилни билади ва репликаларни дарҳол таржима қилади.
Yandex клавиатура смартфонлар учун Android базасида мавжуд, уни Google Playдан юклаб олиш мумкин.