Заҳарланиш туфайли Самара вилоят шифохонасига тушган 69 нафар ўзбекнинг бири оламдан ўтди…

0

 

Маълумот берганимиздек, Самара вилоятига қонуний равишда боғдорчилик билан шуғулланиш учун борган 69 нафар хоразмлик эркаклар заҳарланиш оқибатида касалхонага ётқизилганди. Ҳозир уларнинг 48 нафари Тольятти шифохонасида ётибди. Бир нафар ҳамюртимиз оламдан ўтгани ҳақида хабар берилди. Қолганларнинг аҳволи ҳам ўта оғир дея баҳоланган.

Оламдан ўтган ҳамюртимиз О. С. нинг жасадини ватанга олиб келиш масаласида бош консуллик яқиндан ёрдам бермоқда.

Бундан ташқари, 20 нафар ҳамюртимиз шифохонадан чиқиб ишлашда давом эта бошлашди. Шунга қарамай, улар доимий равишда врачлар назоратида эканлиги айтиб ўтилган. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги мутахассислари россиялик ҳамкасблари билан боғланиб, юзага келган муаммоларни биргаликда бартараф этишга киришган.

Эслатиб ўтамиз, республика меҳнат вазирлиги ўзбекистонлик муҳожирлар заҳарлангунга қадар ишлаган «Кошелевский посад» компанияси раҳбарлари билан бир нарсага келишиб олишган. Бунга кўра, заҳарланган ҳамюртларимизнинг касалхона харажатлари компания тарафидан қопланади.