Америкада яшовчи ўзбек террорчиларни моддий қўллаб-қувватлаганликда айбланди…

0

 

Американинг Коннектикут штатида истиқомат қилувчи келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган 32 ёшли Азизжон Раҳматов дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД» жангари каллакесарлар гуруҳини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаганликда айбланди. Тергов материалларида кўрсатиладики, Азизжон қозоғистонлик Аҳрор Сайдаҳметов Сурияга бориб жангарилар сафида бегуноҳ одамларни йўқ қилишда иштирок этиши учун 400 доллар пул ўтказган. Умуман олганда, бу иш бўйича жами 5 кишига нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Уларнинг аксарияти ўзбекистонлик экани ачинарли. Шулардан Аҳрор Сайдаҳметов, Абдурасул Жўрабоевлар 15 йилданга қамалди. Азизжон Раҳматовни ҳам шунча қамоқ муддати кутиб турибди.