Азар Мадриддан 11 миллионлик уй сотиб олди, у аввал машҳур хонандага тегишли бўлган (+фото)

0

Жорий ёзда «Челси»дан «Реал» сафига ўтган ярим ҳимоячи Эден Азар Мадрид шаҳридан ўзига доимий тураржой сотиб олди.

Уйнинг нархи 11 миллион еврога баҳоланган бўлиб, у аввал испаниялик хонанда Алехандро Сансга тегишли бўлгани маълум бўлди. Азарнинг янги ошиёнида 3 меҳмонхона ва 6та ётоқхона бўлиб, шунингдек, уй ичида сув ҳавзасига ҳам бор.

28 ёшли бельгиялик хавбек Испанияга рафиқаси ва уч нафар фарзанди билан келганди.