Бугун, «Бавария» Бундеслига, «Барселона» эса ЛаЛиганинг янги мавсумини очиб беради (АНОНС)

0

Бугун, Тошкент вақти билан 23:30 Германия Бундеслигасининг 2019/20 йилги мавсум илк учрашуви амалдаги титул соҳиби «Бавария» ҳамда «Герта» ўртасида бўлиб ўтади.

Мюнхенликлар ушбу ўйинга қадар малакат Суперкубогида «Боруссия Д»га имкониятни бой берган (0:2) бўлса, кейин Кубокнинг биринчи босқичида «Энерги»ни меҳмонда таслим этиб, 1/16 финал масаласини ижобий ҳал этди. Герта эса Кубок баҳсида «Айхштет»ни йирик ҳисобда (5:1) мағлубиятга учратди.

«Бавария» сафида бўлажак баҳсни Иван Перишич ва Хави Мартинес ўтказиб юборади. Меҳмонларда эса йўқотишлар етарлича. Бугунги ўйинни Юлиан Альбрехт, Дедрик Бойата, Жавайро Дилросун, Арне Майер, Максимилиан Миттельштадт, Петер Пекарик, Марвин Платтенхардт жароҳат сабаб ўтказиб юбориши кутилмоқда.

Клублар ўзаро 43 бора тўқнаш келган бўлиб, 20та ғалаб мюнхенликлар ҳисобида, 6та эса «Герта»да. Қолган 11 учрашувда муроса йўли танланган.

«Бавария» – «Герта»

23:30 | «Альянц Арена» ўйингоҳи.

Энди ЛаЛиганинг янги мавсумига келадиган бўлсак, илк баҳс Бильбаодаги «Сан Мамес» ўйингоҳида «Атлетик» ҳамда амалдаги чемпион «Барселона» ўртасида ўтказилади. Учрашув Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.

Ушбу ўйинни мезбонлар сафида Горка Гурусета, Горка Гурусета, Иньиго Кордоба, Иньиго Мартинес каби футболчилар жароҳат сабаб ўтказиб юборади. Каталонияликлар таркибида эса жамоанинг асосий футболчиси Лионел Месси қатнаша олмаслиги аниқ бўлиб улгурган. Шунингдек, дарвозабон Нетода ҳам жароҳат бор.

Умуман, клублар шу вақтгача барча мусобақаларда 185 марта учрашган бўлиб, уларнинг 91тасида «кўк-анорранглилар», 62тасида эса бильбаоликлар зафар қозонишган. 32 ўйинда эса дуранг қайд этилган.

Айтиш жоизки, улар ўртасидаги сўнгги икки баҳсда ҳам муроса йўли (0:0, 1:1) танланган. «Атлетик» сўнгги бора «Барса»ни 2017 йил Кубок (2:1) доирасида, ЛаЛигада эса 2015 йили таслим (4:0) этганди. «Барселона» эса рақибларини охирги маротаба ўтган йилнинг мартида чемпионат доирасидаги баҳсда мағлуб (2:0) қилганди.

Бугунги ўйинни Карлос Дель Серро Гранде бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

«Атлетик» – «Барселона»

00:00 | «Сан Мамес» стадиони.