Жанубий Кореяга ўзга сайёраликлар кемаси ташриф буюрди… (ВИДЕО)

0

 

Яқинда уфологлар Жанубий Кореяда яшовчилар суратга олиб интернетга жойлаштирган видеоролик билан қизиқиб қолишди. Роликда ўзидан ёрқин нурлар таратаётган улкан объект намойиш этилганди.

Маълумотларга қараганда, яқинда Жанубий Кореянинг Тэгу шаҳрида яшовчи икки эркак автомобиллар тўхташ жойининг шундоқ тепасида ўзидан ёрқин нурлар таратганча муаллақ турган ўзга сайёраликлар фазо кемасини кўриб қолишди-ю, дарҳол суратга олишни бошлашди. Кема улардан беркинишга шошилмас, муаллақ турган кўйи ранг-баранг нурлар таратишда давом этарди. Ваҳоланки, илгари ўзга сайёраликларга тегишли кемалар одамлар кўрган заҳоти ғойиб бўлгувчи эди.

Уфологларнинг хулосаси шундай бўлди. Ўзга сайёраликларга тегишли бу кема шаҳар аҳолиси вакиллари билан алоқага чиқишни истаган-у, нимадир тўхтатиб қолган. Айрим одамлар эса бошқача фикрда. Уларнинг айтишича, бу кема атайин одамларни қўрқитиб, энергиясини сўриб олиш ниятида ташриф буюрганмиш.