КУН ЛАТИФАСИ…

0

 

 

* * *

 

Йигит ва қиз учрашувда.

Қиз:

— Ёшингиз 25 да-ю, барибир ўзингизни ёш боладай тутасиз-а!

Йигит:

— Йўғ-э, жа унчаликмас! Ие, қаранг, ҳалинчак бўшади, кетдик ҳалинчак учамиз!

 

* * *

 

Машҳур миллионердан сўрашди:

— Биринчи топган миллионингизни эслай оласизми?

— Кечагидай эсимда. Биринчи миллионимни отам тунги клубга кетаётганимда қўлимга тутқазганди.

 

* * *

 

Пиёдалар ўтиш жойида машина пиёдани уриб кетди. Ҳайдовчи жабрланувчининг тепасига югуриб келди-да, деди:

— Омадингиз бор экан. Мен врачман!

Пиёда секин бошини кўтариб жавоб қилди:

— Сизнинг эса омадингиз йўқ экан. Мен адвокатман.

 

* * *

 

Йигит шифтга қараб нола қиларди:

— Тақдир, ҳой тақдир! Менга ақлли, гўзал, мени бутун борлиғи билан севадиган, «осмондаги ойни олиб бер» деб хархаша қилмайдиган, қучганимда ҳадеб ўзини тарозига солавермайдиган қизни ҳадя эт!

Интернет бир силтанди-да, мониторда қуйидаги жавоб пайдо бўлди:

«Сизнинг сўровингиз бўйича ҳеч нарса топилмади.»

 

* * *

 

Хотин:

— Уйқусизлик жонга тегди. Бу кечаям эрталабгача кўз юммадим, дадаси!

Эр:

— Ие, шунақами? Мениям ухламасин деб атайин хуррак отганмидинг ҳали?

* * *

Раҳбарнинг рашкчи хотини ўзига янги котиба излаётган эрига деди:

— Ёш, соҳибжамол, жозибали қизни топишни хаёлингизгаям келтирманг! Ундан кўра оилали, ўрта яшар, семиз, ҳатто тушингиздаям сизни ўзига ром қила олмайдиган аёлни топинг!

— Шунақами? Хўп, у ҳолда душанбадан ишга чиқаверишинг мумкин!

 

* * *

 

Аёл дугонасидан сўради:

— Ҳеч эринг сени бегона эркак билан тутиб олганми?

— Йўқ, фақат дўстлари, қариндошлари билан тутиб олган.

 

* * *

 

Дўконга бир эркак кириб сотувчидан сўради:

— Манави велосипед ғалати экан. Бунинг нима каромати бор?

— Бу велосипед-тандем деб номланади. Хотинингиз билан бирга хоҳлаган жойга кетаверишингиз мумкин.

— Менинг хотиним велосипед ҳайдашни билмайди.

— Айни муддао. Орқа ўриндиқда ўтириб, педални айлантириб кетса бўлди. Рулни сиз бошқарасиз.

— Зўр экан. Менга қаранг, мана шу олдиндаги педалларни ечиб ташласа бўлмайдими?

 

* * *

 

Ўт ўчирувчининг хотини эрига бақирди:

— Тўйдан олдин «Сенга овқатниям, чойниям, қаҳваниям ётган ерингга келтириб бераман!» деб ваъда қилгандингиз! Мен аҳмоқ уларни шлангда келтиришингиз мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўрмаган эканман!

 

* * *

 

Жон бераётган эр хотинидан сўради:

— Сўнгги илтимосимни айтсам, адо этасанми?

— Албатта.

— Ўлганимдан сўнг олти ой ўтиб синфдошим Тошматга турмушга чиқасан.

— Ие, уни кўришга кўзингиз йўқ эди-ку!

— Ҳа, ҳозир ҳам уни жинимдан ёмон кўраман.