«Ливерпуль» УЕФА Суперкубоги ғолиблигини нишонлаётган вақтида, стадионга тушган мухлис дарвозабонга шикаст етказди (+видео)

0

УЕФА Суперкубогининг пенальтилар сериясида «Челси» аъзосининг охирги зарбасини қайтарган «Ливерпуль» дарвозабони Адриан чемпионлик жамоадошлари билан нишонлаётган вақтида майдонга мухлислардан тушиб келди.

Сўнгра, у хурсандчиликдан мерсисайдликлар турган томонга тезлик югуриб боргани учун оёғи сирғалиб йиқилиб тушди. Оқибатда у Адрианга шикаст етказди. Стадион тартиб посбонлари эса ўша мухлисни ушлаб, майдондан олиб чиқиб кетишган.

Бугун, маълум бўлишича 32 ёшли бразилиялик кипер оёғидан жароҳат олган ва АПЛнинг 2-тури доирасида «Саутгемптон»га қарши ўтадиган баҳсни ўтказиб юбориш кутилмоқда. Шунингдек, асосий посбон Алиссон Беккер ҳам жароҳат сабаб ушбу баҳсда иштирок эта олмайди.