Марғилонда даҳшатли ёнғин кузатилди. Бир киши ҳалок бўлди…

0

 

Шу йил 15 август куни Фарғона вилояти Марғилон шаҳар Муқимий кўчасидаги уйларнинг бирида кучли ёнғин содир бўлди. Айтишларича, ўт ўчирувчиларга кеч хабар берилган. Шу сабабли ўт ўчирувчилар бригадаси етиб келганда уйнинг томлари, уй жиҳозлари, шифтларгача куйиб кул бўлишга улгурганди.

Соат 12: 45 да ҳарқалай ёнғин бартараф этилди. Афсуски, ёнғин содир бўлган жойда 61 ёшли аёл мурдаси топилди. Аёл иккинчи гуруҳ ногирони экан. Ҳозир аёлнинг ўлими ва ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.