Муштипарим онам…

0

Онаси унга:
– Болам, менга дарҳол дори дармон керак, -деди.

Фарзанд уйдан йиғлаган ҳолда чиқди, чунки унда онаси учун дори сотиб олишга ярим чақа ҳам йўқ эди…

Уйга умидсиз, паришон ҳолда, дорига пул топа олмаганини онасига айтиш учун қайтди…

Не кўз билан кўрсинки, онаизорининг жони узилиб, кўзларидан оқиб тушаётган ёшлари қотиб, ўлиб ётган экан.

Фарзанди уни кўриши билан даҳшатга тушди, ичидан аламли, қалбларни ларзага солувчи фарёд кўтарилди.

Аччиқ, изтиробли кўзёшлари юзини ювар экан, назари бир кичик қоғоз парчасига тушди. Олиб қараса онаси хат ёзиб қолдирибди:

«Болажоним, сенга дори келтир деганимда, пулинг йўқлигини жуда яхши билар, шунингдек руҳимни ўлим талвасаси сакаротул мавт қуршаб келаётганини ҳам сезиб турган эдим.
Жоним узилаётганини кўриб сенинг ҳам жонинг изтироб чекмасин дея сени чиқариб юбордим. Суюкли болажоним, ўзимдан буюк хазина – дунё ва охиратда сендан розилигимни қолдириб кетяпман. Мингдан минг розиман болам…»

Оналар нақадар меҳрибон -а? Ҳатто жони узилаётиб ҳам, ўлим аччиғини тота ётиб ҳам, «БОЛАМ» дейишади.