Қозоғистонда интернетдаги энг чиройли қиз танланади (фото)

0

Қозоғистонда Miss Virtual Kazakhstan — 2019 гўзаллик танловига аризалар қабул қилиш бошланди, деб хабар бермоқда TengriNews нашрига таяниб daryo.uz

Хабарда айтилишича, ушбу танлов Қозоғистонда 3 марта ўтказилмоқда. Ҳозирда мамлакатнинг турли бурчакларидан бўлган мингдан ортиқ қизлар ариза топширган.

Танловнинг биринчи босқичида иштирок этиш учун Instagram’да сурат жойлаб, остига #mvw_kz хештегини қўйишнинг ўзи кифоя.

Аризалар қабул қилиш 19 августга қадар давом этади. Шундан сўнг бутун мамлакатдаги ҳар бир йирик шаҳарларда интенет-овоз бериш орқали саралаш босқичи ўтказилади.

Танловда исталган қиз иштирок этиши мумкин. Модель қомати, бўйи, оилавий аҳволи бўйича ҳеч қандай чекловлар йўқ. Ғолибларни ҳайъат аъзолари эмас, интернет фойдаланувчилари аниқлайди.