UFC’га яқин қолдими?! Маҳмуд Муродов ташкилот раҳбари билан учрашди (+фото)

0

Аралаш яккакураш қоидалари бўйича (ММА) жангларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб келаётган Маҳмуд Муродов (28-6, 15 КО) ҳозирда АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб турибди. Муродов у ерда Флойд Мейвезернинг (50-0, 27 КО) The Money Team(ТМТ) клубида машғулот ўтказмоқда.

Бугун ижтимоий тармоқларда, 29 ёшли ўзбекистонлик жангчининг UFC (Ultimate Fighting Championship) ташкилоти президенти Дана Уайт билан бирга тушган расми тарқалиб кетди. Агар томонлар келишувга эришган бўлса, унда яқин орада Маҳмуд Муродовни ушбу нуфузли ташкилот тасарруфидаги мусобақаларда кўриб қолишимиз мумкиндир балки.

Аввалоқ, Муродов ўзининг кейинги жангини жорий йилнинг 2 ноябрида, Прагадаги О2 аренада ўтказишини эълон қилди.