Украина собиқ президенти Петр Порошенко ҳануз ўзини амалдаги президент деб ҳисобларкан…

0

 

Шу нарса Порошенконинг электрон декларациясида ўз аксини топган. Декларация шу йилнинг 7 августида тўлдирилган. Иш жойи деган пунктда «президент маъмурияти», эгаллаб турган лавозими деган жойда эса «Украина президенти» деган жумлалар битилган.

Бундан ташқари, ушбу ҳужжатга асосан сўнгги ойларда Порошенко «Прайм Эссетс Кэпитал» ҳамда «Халқаро инвестиция банки» акциядорлик жамиятидан 150 миллиондан кўпроқ дивиденд олган.

Шу йил 15 август куни Порошенконинг «Европейская солидарность» партияси номидан мамлакат конституция судига давлат тергов бюроси ташкил этилишига оид шикоят аризаси тақдим этилган. Собиқ президент бу аризада бюро фаолиятини танқид остига олган. Айтишича, қисқа вақт ичида бюродагилар унга қарши бутун бошли 12 та жиноий иш қўзғатган. Унинг тарафдорларига қарши эса 14 та иш очилган.