Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 17 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

17 август куни иш жойингизда етарлича босимга эга бўласиз. Шахсий ишларни бир четга суриб фақат ишхона юмушларини адо этишингизга тўғри келади. Агар бугун дўстлар ёки суйганингиз билан табиат қўйнида дам олишни режалаштирган бўлсангиз, уни дам олиш кунларига қолдиринг. Оилада қариндошлар сиздан кўп нарса талаб қила бошлашлари мумкин. Хотиржамликка кенг йўл бериб, эмоциянгизни жиловлашингизга тўғри келади.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

Бугун бузоқ буржи остида туғилганларнинг тафаккури дам олиб, туйғулар уйғонади. Лекин билинг, туйғулар аксар ҳолларда одамни алдайди. Унинг етагида номақбул иш қилиб қўйманг. Бугунча рўзғор икир-чикирларини йиғиштириб қўйинг. Аммо молиявий муаммоларни ўта фаоллик билан бартараф этишингиз талаб этилади. Кечқурун айримлар хизмат сафарига жўнаб кетади. Сафар сизга моддий манфаат келтиришини унутманг.

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

17 августда заҳирадаги кучни тежаб-тергаб сарфлашингизга тўғри келади. Акс ҳолда атрофдагилардан ким биландир жанжаллашиб қолишингиз мумкин. Эмоционал ҳолатингиз ҳам тобида эмас. Шунинг учун четда романтик учрашувларга зўр берманг. Юзингиз ерга қараши эҳтимолга яқин. Бугун оилавий бюджетни режалаштириш, меҳнат таътилига чиқиш ва саёҳат муваффақиятли кечади. Агар буларнинг барчасини аъло даражада ташкил эта билсангиз, бемалол дам олиш учун ҳам фурсат топилади.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

Бугунги кунингиз ажойиб тарзда гўзал кечади. Ҳатто, арзимас, майда юмушларни бажариб ҳам маза қиласиз. Кун давомида бўшашишга сира йўл берманг. Бу молиявий инқирозга юз тутишингизга сабаб бўлиши мумкин. Куннинг иккинчи ярмида бир одам билан жанжаллашиб қолишингиз мумкин. Унинг ўзи биринчи бўлиб жанжал бошлайди. Рўзғорингизда муаммолар кам бўлади. Бироқ ўша камни ҳам бартараф этиб қўйишингиз шарт. Омад сизга ёр бўлсин!

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

17 август куни биринчи навбатда дўстлар билан мириқиб суҳбатлар қуришингиз учун қулай имконият туғилади. Бу нафақат қизиқарли мулоқот, балки ажойиб байрамга айланиб кетади. Ким саломатлигини тиклаш ҳаракатида бўлса, кўпроқ ва тезроқ фойда берадиган дорилар жамланмасини топинг. Овқатланиш режимига амал қилинг, витаминлар ичинг. Кечқурун молиявий аҳволингиз билан боғлиқ муаммолар юзага келиши кутилади.

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

Бугун асосий кучларни сарфлаб қўймаслик учун сизга ёрдамчилар зарур бўлади. Ишхонангиздаги юмушларни бажаришда ҳам ёлғизликда ҳаракатланманг. Ҳамкасбларни жалб этинг. Муҳаббатда ҳар бир майда-чуйда воқеа-ҳодисадан ҳам хавотирда, ҳаяжонда бўласиз. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан мулоқотда этика ва эстетика кабиларга амал қилинг. Кечки пайт дам олишни режалаштирсангиз бўлади. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

17 августда эрталабдан табиатга яқин бўлишингиз тавсия қилинади. Егуликларни олинг-у, қайсидир сув ҳавзасига жўнанг. Шу йўл билан янги куч тўплай оласиз, баҳонада мириқиб дам оласиз. Оиласизларга муҳаббат бир олам романтика ва самимият ҳадя этади. Молиявий муаммолар хуш кайфиятингизга салбий таъсир кўрсатмайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

Бугун чаён буржида таваллуд топганларнинг айримларини хорижга хизмат сафарига жўнатишлари кутилмоқда. Бу сизнинг азалий орзуингиз эди. Орзуга етадиган бўлдингиз. Ижод кишилари бугун керакли ташкилотлар билан янги шартнома имзолашади. Шартнома сизга мўмай даромад келтиради. Оила қурмаганлар учун айниқса бугунги кун унутилмас кунга айланади. Йигитлар танлаганининг қўлини сўраш билан бирга тўй тадоригини кўришга тушади. Омад сизга ёр бўлсин!

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

17 август куни малака ошириш, фойдали шартномаларни имзолаш ва меросни расмийлаштириш амаллари муваффақиятли якун топади. Турмушга чиқмаган қизларнинг баъзиларига ўзлари кўз остига олиб қўйган йигит муҳаббат изҳор қилиши мумкин. Бу тақдирнинг навбатдаги синовими ё бахтми? Буни келажак кўрсатади. Эмоцияни доимий тарзда назоратда ушланг. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюради.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

Бугун тоғ эчкиси буржи вакилларига олдин саломатликларини назорат қилиш тавсия этилади. Ёғли, шўр ва аччиқ таомлардан воз кечинг. Шунда янги куч вужудингизда йиғила бошлаганига ўзингиз гувоҳ бўласиз. Агар тилингизни тиймасангиз, олисда яшайдиган қариндошингиз билан жанжаллашиб қолишингиз мумкин. Қалбингизни азарт чулғай бошлаганини ҳис этсангиз, очиқ ҳавода спортнинг фаоллик талаб қилувчи турлари билан шуғулланинг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

17 августда фавқулодда қарорлар чиқаришдан тийилинг. Ҳамма иш чуқур таҳлил қилингандан кейин бажарилишини таъминланг. Дўстларингиз билан бўлиб ўтадиган суҳбат айрим масалаларга реал кўз билан боқишга мажбур этади. Бу яхшиликка албатта. Ҳеч қачон лотереяда пул ютмаган дўстларимиздан кимдир бугун жуда катта миқдордаги ютуққа эга чиқиши мумкин. Бу ҳам бир бахт-да. Бахтингизни кўз қорачиғидек асранг, қадрланг.

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

Бугун уйқудан уйғонасиз-у, ҳамма ишни ташлаб бўлса-да, табиат қўйнига жўнашни ихтиёр этасиз. Аммо ишлар кўп. Дам олишга вақт топиш учун ҳар бир ишни дақиқа ва соатларга бўлиб чиқишингиз керак. Ана шунда дам олиш учун ҳам фурсат топилади. Ижод билан банд дўстларимиз бугун анчадан бери интиқ кутилган хабарни эшитишга муяссар бўлади. Бу қайсидир асарингизнинг хорижда тан олиниши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади