ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

 

 

СУВ ПАРИСИ ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР

 

Сув париси ўзининг сирлилиги билан барчанинг эътиборига тушган. Улар ярим одам, ярим балиқ кўринишида бўлади. Сув парилари айёр, доғули. Одамнинг улар билан учрашуви ҳеч қачон яхшиликка олиб келмайди. Аммо шунга қарамай, дунёда кўплаб одамлар ҳануз сув париларини қидиради.

Қуйида сув парилари ҳақидаги қизиқарли фактларни эътиборингизга ҳавола этамиз. Хулоса чиқариш сиздан.

1. «Сув париси» атамасини ким ўйлаб топгани маълум эмас.

2. Сув париси сувни ўзига бўйсундира олмайди.

3. У кучли жодуга эга эмас. Фол очиш, жодулаш билан шуғулланмайди.

4. Бирдан-бир имконияти шуки, сув париси одамнинг кўзига тик боқиш орқали уни ўзига бўйсундиради. Шунинг учун сув парисини учратган одам унинг кўзига боқмагани маъқул.

5. Сув парилари одамнинг хаёлидан нима ўтаётганини аниқлай олади.

6. Сув париси туғилмайди. Муҳаббатига ета олмай сувга чўккан қизлар сув парисига айланармиш.

7. Сув париси ҳамиша ўзи учун ёлғиз ёки хотини билан келиша олмайдиган эркакни қидиради. Топган заҳоти уни сув қаърига бошлаб кетади. Кўрибсизки, шўрлик эркак чўкади-ю, ўлим топади.

8. Сув парисининг одамни ўлдириш усулларидан яна бири қитиқлашдир. У одамни то ўлмагунча қитиқлайвераркан.

9. Сув париси ўзи илгари яшаган уйда дафъатан пайдо бўлиши ҳам мумкин. Лекин уйдагиларга зиён етказмайди. Аксинча, уларни ўз ҳимояси остига олади.

10. Славянлар мифологиясида сув париси думсиз, оддий қиз қиёфасида, аммо ранги ҳаддан ташқари оқарган ҳолда тасвирланган.

11. Сув парилари асосан ёз ойларида кўзга кўринади. Қолган вақтларни сув остидаги одамзод кўзлари кўра олмас марварид саройларда дам олади.

12. Сув париларининг сочлари узун. Уларни ёйган ҳолда ҳаракатланади. Ой чиққан кечаларда сув бўйига чиқиб соч тараш билан банд бўлади.

13. Россия шимолидаги халқлар сув парисини ўта хунук ва ақлан заиф сифатида тасвирлашади.

14. Сув париси тунлари сув устида одамлар кўзига кўринади. Кундузи сув остидан юқорига чиқмай истироҳат қилади.

15. Тунлари улар кўплашиб соҳилга чиқишаркан-да, юлдуз санаб, тунги осмонга боқиб, бир-бири билан мулоқот қиларкан.

16. Айрим маълумотларга қараганда, сув париси жуда яхши қўшиқчи ҳам экан.

17. Мифологияда таъкидланадики, пайшанба сув парилари ғазабнок қиёфага кирадиган кун экан. Айнан пайшанба куни сув париси кўпроқ одамнинг бошига етади.

18. Аммо айрим сув парилари чўкаётган гўдакларни қутқариб қолгани ҳақида маълумотлар ҳам бор.

19. Ўз даврида Россия императори Петр I ҳам сув парилари билан қизиқиб кўрган.

20. Шу кунга қадар сув париларини Скандинавия, Британия, Европа, Африка давлатларида кўп учратишган.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади