ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

* Ҳашаротлар – бундан 400 млн. йил илгари Ерда пайдо бўлган илк жонли мавжудотлардир. Ўшандан буён улар бешта оммавий ҳалокатларни бошдан кечиришди ва тиранозаврлардан кўра яшовчанроқ эканликлари маълум бўлди.

* Ҳозир дунёда асалариларнинг 20 мингга яқин тури мавжуд. 500 грамм асал йиғиш учун битта ари уясидан гулгача 10 млн. марта учиб боришига тўғри келади.
* Урғочи суварак бир йил давомида 2 миллиондан зиёд тухум қўйиши мумкин. Бундан ташқари суварак тўққиз кун бошсиз яшай олади. Мабодо термаядровий офат туфайли инсоният қирилиб кетса ҳам сувараклар яшаш қобилиятларини йўқотмайди.
* Бир йил давомида ўргимчаклар истеъмол қиладиган барча ҳашаротларнинг оғирлиги ер юзида яшовчи барча инсонлар вазнидан оғир бўлади.
* Ўргимчакларнинг 35 мингга яқин тури маълум ва ҳамма вақт янги-янги турлари кашф қилиняпти.
* Чумолилар ҳеч қачон ухламайди. Ер юзида қанча турда қуш бўлса (9000), чумолиларнинг ҳам деярли шунча (8800) тури мавжуд.
* Капалаклар таъмни орқа қисми ёрдамида сезади. Қанотларининг ранги нурни акслантирувчи пардалар ёрдамида ҳосил бўлади.
* Асалариларнинг бешта кўзи мавжуд. Учтаси бошнинг юқори қисмида, иккитаси эса олдинда бўлади. Асалари қанотларини бир дақиқада 11.400 марта қоқадики, бу ўзига хос ғўнғиллашга ўхшаб эшитилади.
* Ҳозир қўнғизларнинг 400 мингга яқин тури маълум. Энг йирик титан қўнғизнинг бўйи 17 см.га етиши мумкин.
* Ниначи энг тез учувчи ҳашарот ҳисобланади. Унинг ҳаракатининг тезлиги 57 км/соатга етади.
* «Витчетти» личинкаларини тириклай истеъмол қилган яхши. Катта ёшли киши ўнта йирик личинкага тўяди.
* Ҳашаротлар оқсил, углеводлар, витамин ва минералларга бой таом ҳисобланади. Таиландда улар деликатес таом саналади, у ерда қовурилган қора чигиртка ва чигирткаларга талаб катта.
* Қора чигирткаларнинг қулоқлари олдинги оёқларида жойлашган.

* Барча ҳашаротларнинг тахминан учдан  бир қисми йиртқич ҳисобланади ва уларнинг аксарияти ўлимтик ва қолдиқ овқатни емай, ўзи ов қилади.
* Бешиктебратар ўз танасининг узунлигидан 40 баравар узоқроққа сакраши мумкин, бургалар эса 130 баробар.
* Сайёрамизнинг инсон ўзлаштирган ҳар бир квадрат милида 26 млрд.дан зиёд ҳашарот яшайди. Олимларнинг фикрига кўра, яна фанга номаълум ҳашаротларнинг 5-10 млн.та тури мавжуд.
* Майда чақувчи ҳашаротлар, оқбошлар, қанотларини бир дақиқада 62.760 марта қоқишади, кўз илғамас тезлик!
* Уй пашшалари одатда ўзлари пайдо бўлган жой яқинида яшашади, бироқ маълум бўлишича улар шамол таъсирида  45 км. узоқликкача «кўчиб» боришлари мумкин экан.
* Дунёдаги энг йирик тунги капалак Аттаcус Алтас. Қанотлари ёйилганда 30 см.га етиши боис кўпинча кўрганлар уни қуш деб ўйлашади.
* Чўл чигирткасининг галасида 50 млрд. ҳашарот бўлиши мумкин. Ҳар бир чигиртка ўз вазнига тенг овқатни ея олади. Мазкур гала бир кунда Ню-Ёрк аҳолиси ейдиган овқатдан тўрт баравар кўпроқ овқатни паққос туширади.

* Тут ипак қурти ҳашаротлар орасида энг қадимги хонакилаштирилган тур ҳисобланади. Бу ҳашаротни 5000 йил олдин Хитойликлар боқа бошлаган. Тут ипак қуртининг бир дона пилласидан 1000-1500 м ипак олинади.1 кг пилладан эса 90 гр енгил ва пишиқ табиий ипак олинади.

* Битта сариқ ўрмон чумолисининг оиласи 0,25дан 1 гектаргача ўрмонни зараркунандалардан ҳимоя қилади.

* Ер юзида 2,5млн ҳайвон бўлса шуларнинг 1,4 млнини ҳашаротлар ташкил қилади.

* Битта урғочи чивининг авлоди бир мавсумда 5 триллионга етиши мумкун.