ХОҲ ИШОНИНГ, ХОҲ ИШОНМАНГ…

0

Инсон организми ҳақида қизиқарли маълумотлар.

Олимларнинг тасдиқлашича, инсон 100.000.000.000.000 та (юз триллион деб ўқилади) ҳужайрадан ташкил топган. Солиштириш учун: филни олсак, у 6.500.000.000.000.000 та (олти ярим квадрилион) ҳужайрадан иборат.

Инсон организмининг 60 фоизи сувдан иборат лекин сув текис тақсимланмаган. Ёғ тўқималарининг 20, суякларнинг 25, жигарнинг 70, мушакларнинг 75, қоннинг 80 ва миянинг 85 фоизи сувдан ташкил топган. Қолган 40 фоиз эса қуйидагилар оқсиллар-19, ёғ ва ёғсимон моддалар-15, минерал моддалар-5 ва углеводлар-1 фоизни ташкил қилади.

Танамиздаги энг муҳим унсурлар кислород, углерод, водород ва азотдир. Улар  балоғат ёшидаги киши гавдасининг катта кичиклигига қараб, 70 килограммгача вазнга эга. Бундан ташқари калций ва фосфор ҳам кўп. Улар жамланса, 2 килограммга яқин чиқади. Калий, олтингугурт, натрий, хлор бир неча ўн грамм чиқади. Инсон танасида 6 грамм темир моддаси бўлиб у асосан гемоглобин таркибида бўлади ва кислород ташишда иштирок этади.

Олимларимиз инсонда нечта суяк борлигини аниқ айтиб бера олмайди. Сабаби суяклар сони инсонларда ҳар хил бўлади. 20 фоиз инсонда умуртқа поғонаси ўзгаларникидан сал бошқачароқ, ҳар йигирма кишидан бирида битта қовурға зиёдроқ. Иккинчидан ёш каттарган сайин суяклар сони ўзгариб боради. Айрим суяклар бирга қўшилиб битта яҳлит суякни ҳосил қилади. Думғаза суяги бешта бир-бири билан жипс қўшилиб ўсиб кетган суякдан иборат. Уларни битта деб санаш керакми ёки бешта? Шу боисдан ҳам “инсон суяклари 200 дан зиёдроқ” жумласи кўпроқ ишлатилади. Айрим манбаларда эса 206 та деб ҳам юритилади.

Энг узун суяк болдир ҳисобланади. Узунлиги, одатда, инсон бўйининг 27,5 фоизни ташкил қилади. Энг калта суяк эса ўрта қулоқнинг эшитув суякчасидир. Унинг узунлиги 3-4 миллиметрга тенг. Қаттиқ товуш эшитилганда суякчанинг ўзига ҳос “ричаги” ўзгариб, товуш баландлигини коэффициентини тушуради.

Инсон мушаклари сонини олимлар аниқ айтиб бера олмайди. Одатда олимларимиз 400 тадан 860 тагача деб таҳмин қиладилар. Мушаклар тана вазнининг эркакларда 40, аёлларда 30 фоизини ташкил қилади.

Тинч ҳолатда ётган инсон дақиқасига 12-20 марта нафас олиб чиқарди. 400-500 литр кислород ютади. Бошқа жонзотлар билан нафас олишни солиштирсак. Отлар дақиқасига 12, каламушлар 60, канарейка 108 марта нафас олиб чиқаради.

Катта ёшли одамнинг юраги суткасига 10 минг литр қонни ҳайдаб беради. Бир марта юрак қисқарганида аорталарга 130 миллилитр қон ҳайдалади. Тинч, ҳотиржам турганда юрак дақиқасига 70-72 марта уради. Аёлларда 6-8 тага  кўпроқ. Солиштириш учун: филнинг юрак уруши дақиқасига-20, буқа-25, қурбақа-30, хонаки қуён-200, сичқон-500 марта уради.

Инсон танасидаги қон оқадиган томирларнинг умумий узунлиги 100.000 км.

Тинч пайтда қон қандай тақсимланишни биласизми? Қон умумий ҳажмининг чорак қисми мушакларда, бошқа чораги буйракларда, 15 фоизи ошқозон девор томирларида, 10 фоизи жигарда, 8 фоизи мияда, 4 фоизи веналарда, 13 фоизи ўпка ва бошқа аъзоларда тақсимланган бўлади.

Ҳар бир эритроцит таркибида 270 миллион гемоглобин молекуласи мавжуд. Катта ёшдаги кишиларда ҳар соатда 5 миллиар эритроцит ва 2 миллиард лейкоцит нобуд бўлади, ўрнига янги ҳужайралар юзага келади. Уларни эса суяк илиги ва талоқ ишлаб чиқаради. Инсонда мавжуд бўлган иликларнинг жами оғирлиги 2.600 граммгача етади. 70 йиллик умр мобайнида у 650 кг эритроцит ва 1 тонна лейкоцит ишлаб беради.

Одам танасида қон таҳминан 25 граммгача алмашар экан.

Инсон асаб тизими таҳминан 10 миллиард нейронлардан ташкил топган. Асаб ҳужайраларининг фақат 1 фоизи “мустақил иш” билан машғул. Яъни, ташқи муҳитдан ҳисларни олади ва мушаклар устидан назорат юритади. Тўқсон тўққиз фоизи эса оралиқ ҳужайралар ҳисобланиб, кучайтиргич ва узатгич вазифасини ўтайди.

Ўттиздан ошгандан сўнг инсонда кунига 30-50 минг асаб ҳужайралари нобут бўла бошлайди.

Нейронларнинг ярмидан кўпи катта мия ярим шарларида жойлашган.

Бир дақиқада миядан 740-750миллилитр қон ўтади.

Ёш улғайган сари миянинг ҳажми кичрайиб боради. Эркакларда мия вазни 20-29, аёлларда 15-19 ёшда юқори вазнга эга бўлади.

Қон ҳужайрали ҳам нобуд бўлиб туради ва ўрнига бошқа янгилари пайдо бўлади.

Эритроцитларнинг яшаш даври 90-125 кун, лейкоцитларники эса бир неча кунгача.

Инсон кўзи 130-250 та соф, 5-10 миллион аралаш рангларни ажирата олади.

Шимпанзенинг 2 гуруҳ қонини одамга ва 2 гуруҳ одам қонини шимпанзе маймунига қуйилганда ижобий натижа олинган.

Инсоннинг бурун бўшлиғида ўртача 30-40 млн атрофида ҳид билиш ретцепторлари бор.

Чанғи спортида 8 соат давомида 100 км масофани босиб ўтган спортчининг юраги 35 тонна қонни артерия томирларига чиқаради.

Инсон юраги ёшга қараб пулс урушини биласизми? Бир ёшлик болада пулснинг сони дақиқасига 110 та, 5 ёшда 90 та, 10 ёшда 80 та, 16 ёшдан бошлаб 70-72 тага етади яъни катта одамларники сингари юрак пулси ура бошлайди.

Сийдик пуфагининг ҳажми катта одамда 500-700 мл бўлади. Бир суткада катта ёшдаги одамда 1,5 литр сийдик ажрайди.

Қон гуруҳлари ҳаммада ҳар хил эканлигини биламиз, лекин 1 гуруҳ қон 40 фоиз, 2 гуруҳ қон 39 фоиз, 3 гуруҳ қон 15 фоиз, 4 гуруҳ қон 6 фоиз одамда тарқалганини биласизми?

Одам организмининг мотори юракнинг оғирлиги эркакларда 220-300 гр, аёлларда 180-220 гр эканлигини биласизми?

Бир кеча кундузда юрак 100000 марта қисқариб кенгаяди ва 10 тонна қонни артерия қон томирларига чиқаради (унинг ишини 64 кг юкни 300 метр баландликка чиқариш билан) таққослаш мумкин.

Чақалоқлик даврида(1 ой) инсон боласи 22 соат. Эмадиган чақалоқ(1 ойдан сўнг) 18-19 соат суткасига ухлашини биласизми?

Овоз бойламлари 1 секунда 8-10000 марта тебраниши мумкин. Овознинг ўткирлиги овоз бойламларининг калта ёки узунлигига боғлиқ. Аёлларда уларнинг узунлиги 18-20 мм, эркакларда 20-22 мм. Ўсмирларда (13-16 ёшда) овознинг ўзгариши сезиларли даражада билинади.

Инсон организмидаги энг катта без жигар бўлиб оғирлиги катта одамда 1500 гр келади.

Теримиздаги туклар сони ҳар 50 кунда, киприклар ҳар 3-5 ойда алмашинади. Соғлом одамнинг сочи бир кеча кундузда 0,4 мм ўсади, аёлларнинг бир тук сочи 100 гр юк кўтара олади.

Агарда инсон мия пўстлоғининг пушти ва эгатлари ёзиб текисланса, унинг умумий сатҳи 1468-1670 см кв ни ташкил қилади. Мия ярим шарлари пешона, тепа, энса қисмларга бўлинади.

Одам ва юксак ҳайвонларнинг тана ҳарорати доимий бир хил сақланади, яъни 36,2-36,8 C атрофида бўлади.

Бир кеча кундузда катта одамда ўртача 500 мл тер ажралади ва унинг таркибида 2 гр ош тузи, 1 гр атрофида азот қолдиғи ажралади.

Инсон организмга зарур кислародни 99% нафас органлари, 1% тери орқали олади.

Эркакларнинг мияси 30 ёшдан сўнг қурий бошлайди ва 60 ёшларга борганда унинг 30%и қуриб қолади. Аёллар организмида бу жараён кузатилмайди.

Соғлом аёлнинг кўкрак безидан 1-1,5 л сут ажралиши керак.

Эркак киши умр бўйи 22 тонна овқат ва 33000 литр суюқлик истеъмол қилса, аёллар бу борада анча “очкўзроқ” экан, яъни 25 тонна овқат ва 37000 литр суюқликни паққос туширар экан.

Бошдан соч бир кунда 40-60 тача тўкилади, умр бўйи эса 1,5 млндан ортиқ соч толаси тушади. Бу меъёрий ҳол.

Одам ухламасдан 10 кеча кундуз, овқат емасдан эса 1 ҳафта яшаши мумкин.