Янгиланган Malibu моделининг савдоси бошланмоқда

0

UzAuto Motors компанияси 1.5 л. Turbo двигателли янгиланган Malibu Facelift автомобили савдоси бошланаётганини маълум қилди. Янгиланган, кўпчиликнинг кўнглидан жой олган Malibu, Ўзбекистон бозорида Malibu 2.5л. тўпламининг ўрнини эгаллайди ҳамда унинг янги технологик ва тежамкор давомчиси бўлади. Қайд этилишича, автомобиль 30 фоизгача ёқилғини тежайди.

Malibu 1.5 л. Turbo – олдузатмали автомобиль бўлиб, аввалгисидан 100 килограммга енгил эканлигига қарамай, унинг узунлигига тахминан 12 сантиметр қўшилган. Бундай натижага унинг 1,5 литрли 160 от кучига эга турбомотори сабабли эришилган.

Шу билан бирга, мазкур моделнинг аввалгисидан 5 миллион сўмга арзон экани таъкидланмоқда. Қолаверса, янгиланган моделнинг ранглар палитраси ҳам кенг доирада тақдим этилиши қайд этилмоқда. Бундан ташқари, янгиланган Facelift Malibu Turbo 2 л. автомобилининг ҳам савдоси йўлга қўйилиши кутилмоқда. Ушбу моделдаги автомобилларни етказиб бериш 2019 йилнинг сентябрь ойидан бошланади.