25 ёшли аёл ӯзини Оқдарё каналига ташлади

0

Жорий йилнинг 15 август куни 1994 йилда туғилган Г. Т исмли аёл ўзини Оқдарё каналига ташлаган.

Маълум қилинишича, воқеа бундай бўлган: Г. Т асли Тойлоқ тумани «Муборак» маҳалласида турмуш ўртоғи 1988 йилда туғилган  Қ. Д билан яшаб келган. Оиланинг 1 нафар фарзанди бор. Айтишларича, улар бир-бири билан аҳилликда яшаган.
Бироқ, келинчакнинг турмуш ўртоғи жуда рашкчи бўлган. Хотинининг ҳар қадамими пойлаган.

Г. Т 15 август куни (кимлар билан боргани ҳақида ҳар хил маълумот тарқагани боис, ошкор этилмади) чўмилиш учун Фарҳод шаҳарчасидги Оқдарё каналига борган. Бир пайт эрини кўриб, шошиб қолган ва ўзини сувга отган. Унинг ортидан турмуш ўртоғи Қ. Д ҳам ўзини сувга ташлаган.  Бир кун ўтиб, аёлнинг жасади топилган. Бироқ Қ. Д ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ.

Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Human.uz