Америка ва Россия ўртасидаги ядро уруши қандай оқибатларга олиб келади?..

0

 

Шу масалада Колорадо, Ратгер университетлари олимлари атмосфера тадқиқотлари миллий маркази мутахассислари билан биргаликда алоҳида изланишлар олиб боришди. Изланишлар Америка ҳамда Россия ўртасида юзага келиши мумкин бўлган тўлақонли ядро уруши оқибатларига бағишланди.

Маълум бўлдики, ядро қуроли қўлланиши оқибатида атмосферага 140 миллион тоннадан зиёд заҳарли кул пуркалади. Бу кул бир неча ҳафта ичида страсфера шамоллари таъсирида бутун ер юзига тарқалади ва қуёш нурини тўсиб қўяди. Ерда зулмат ва ўта совуқ иқлим ҳукм сура бошлайди. Атмосфера заҳарли кулдан тўлиқ тозаланиши учун эса камида 10 йил керак бўлади. Кул туфайли ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 8 даража пастга шўнғийди. Бу ер юзида тирик жон борки қирилиб кетишини таъминлайди. Шу сабабли олимлар икки давлат раҳбарларига мурожаат қилиб, ядро қуролини йўқ қилишни сўрашмоқда. Сабаби, икки давлат сабаб бўлиб ер юзи аҳолисининг ҳаётига нуқта қўйилади. Биринчи навбатда эса уларнинг ўзи қирилиб кетади.

Астағфирилло!!!