«Барселона» супергол туфайли ютқазди, бугун эса «Реал» ЛаЛигадаги юришини бошлайди (+видео)

0

Кеча, Испания чемпионатининг 2019/20 йилги мавсумига старт берилди.

Илк ўйин амалдаги чемпион «Барселона» ҳамда «Атлетик» ўртасида ўтказилди. Бильбаодаги «Сан Мамес» ўйингоҳида ўтказилган учрашув тақдирини ягона гол, аниқроғи супергол ҳал қилди.

88 дақиқада Иньяки Уильямснинг ўрнига захирадан майдонга тушган Ариц Адурис каталонияликлар дарвозасини қайчи услубида, чиройли тарзда ишғол этишга муваффақ бўлди ва жамоасига ғалаба тақдим этди.

«Атлетик» – «Барселона» 1:0 (0:0, 1:0)

«Сан Мамес» стадиони.

Гол: 1:0 – 89 Адурис.

«Атлетик» – Унаи Симон, Капа, Нуньес, Йерай Альварес, Берчиче, Унаи Лопес (Беньят, 81), Дани Гарсия, Де Маркос (Сансет, 66), Рауль Гарсия, Муниаин, Уильямс (Адурис, 88).

«Барселона» – тер Штеген, Семеду, Пике, Лангле, Альба, Серджи Роберто (Карлес Перес, 76), де Йонг, Аленья (Ракитич, 46), Дембеле, Суарес (Рафинья, 37), Гризманн.

Огоҳлантиришлар: Пике (60), Нуньес (65).

Бугун эса ёзги трансферлар ойнасида анча фаол бўлган Мадриднинг «Реал» клуби меҳмонда «Сельта»га қарши ўйнайди. Баҳс Тошкент вақти билан 20:00га белгиланган. Мадридликларнинг асосий футболчиси бўлиши кутилаётган Эден Азар ушбу учрашувни жароҳат сабаб ўтказиб юборади. Шунингдек, Марко Асенсио, Ферлан Менди, Браим Диас, Родриго каби ўйинчилар ҳам жамоага ёрдам бера олмайди. Мезбонлар сафида ҳам йўқотишлар етарлича, яъни, бўлажак ўйинда Санти Мина, Серхио Альварес, Давид Хунка даволанишда бўлгани учун қатнаша олмайди.

«Селта» – «Реал»

20:00 | «Балаидос» стадиони.