Қатар мутахассислари иссиқ ҳавога қарши курашнинг янги усулини топишди…

0

 

Қатардаги жамоат ишларини ташкил этиш бошқармаси мутахассислари мамлакат пойтахти Дохи шаҳар кўчаларидаги асфальтни мовий рангга бўяшга оид янги лойиҳа яратишди. Бу иш Япония мутахассислари билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширилди. Муҳандис Саад аль-Досерининг гапига қараганда, асфальтнинг ҳозирги қора рангдаги кўриниши иссиқни кўпроқ ўзига тортади ва уни юқорига керагидан кўп миқдорда тарқатади. Мовий ранг эса аксинча асфальтга ёғилаётган иссиқ ҳавони 15-20 даражагача камайтира олади. Муҳандис айтдики, янги эксперимент олти ой давом этади.

Биринчи бўлиб пойтахтдаги Абдулла бин Жасем кўчасидаги асфальт мовий рангга бўялди. Бу ҳудудда дарахт ва яшил ўсимликлар йўқлиги боис ҳар йили ҳаво ҳарорати +50 даражагача етади.