Ўйлаб кўрдингизми? 2019 йил 18 август куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

0

 

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун қандайдир классик даражадаги бир муаммони бартараф этишингиз кутилмоқда. Бу ишингизга ҳавас қиладиганлар ҳам, ҳасад қиладиганлар ҳам топилади. Асосийси, ишхонангизда янада машҳурлашасиз. Раҳбарлар ҳам сизни зерикишга қўйишмайди. Бир дунё вазифаларни зиммангизга юклаб ташлашади. Муҳаббатда оила қурмаганлар муваффақият қозонади. Бўлғуси ёрингиз билан ўзаро муносабатлар мустаҳкамлана боришини ҳис этасиз.

 

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

 

18 август куни профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни ими-жимида бажарасиз-у, дам олишга тушасиз. Табиат қўйнида, ёз меваларидан баҳра олган тарзда дам оласиз иншооллоҳ. Молиявий муаммолар ҳақида бўлар-бўлмас харажатлар сергак торттириши мумкин. Агар бу пуллар оилангиз ёки саломатликни тиклаш учун сарфланса, иқтисод қилиш ҳақида ўйлаб кўрмасангиз ҳам бўлади. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

 

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

 

Ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам тартиб-қоидаларни ўзгартирмасангиз бўлмайди. Бугун иш юзасидан қўшимча билимлар олиш, ўз устингизда ишлаш каби амаллар хайрли кечади. Романтик характерга эга танишувлардан юз ўгирманг. Айниқса, ёлғиз бўлсангиз, албатта романтик танишувлар томон талпиниб туришингиз лозим. Кечқурун айримлар ўзини лоҳас ҳис эта бошлаши мумкин. Дарҳол врач чақиртиринг. Саломатликни пулга сотиб олиб бўлмайди.

 

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

 

18 августда кунингиз жуда мураккаб кечиши кутилмоқда. Ҳар ишда, кўчада, уйда эҳтиётингизни қилишингиз талаб этилади. Эмоция, рашк ва ҳасадга эрк бера кўрманг. Улар қариндошлар, севган инсонингиз билан ўзаро муносабатларга путур етказиши мумкин. Молиявий масалада қайғурмасангиз ҳам бўлади. Ўзи кетар ёр-ёр, ўзи келар ёр-ёр деганларидек, пулнинг ўзи сизни қидириб келади.

 

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

 

Бугун яқин келажак ҳақида ўйлай бошлашингиз тавсия қилинади. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этасиз. Шундай экан, тадбиркорлар янги лойиҳаларга пул тикишдан чўчимасалар ҳам бўлади. Оиласизлар куннинг иккинчи ярмида орзусидаги инсонни учратиш имконига эга бўлади. Иллюзия билан видолашинг. Оила қуриш, фарзандларни тарбия қилиш ҳақида қайғура бошланг. Умр ўтиб кетмоқда, ахир! Омад сизга ёр бўлсин!

 

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

 

18 август куни ташаббускорлар кўз кўриб қулоқ эшитмаган муваффақиятларни қўлга киритишлари мумкин. Асосийси, кечадан қолиб кетган ишларни яна кўздан қочирмасангиз бас. Агар дам олишни ихтиёр этсангиз, фақат оилангиз даврасида дам олинг. Дўстларни вақтинча бўлса-да унутинг. Олис сафарга чиқишни режалаштирганлар ҳужжатларни қайта-қайта кўздан ўтказиб олишлари тавсия этилади. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, муолажалар олиш пайти етганини ёддан чиқарманг.

 

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

 

Бугун тарози буржи остида таваллуд топганлар тежамкорликка путур етказишади. Аммо ўзингиз анчадан бери орзу қилган буюмларни харид қиласиз. Шу қадар азарт билан харидларни амалга оширасизки, нархига ҳам қараб ўтирмайсиз. Мабодо нимагадир аллергиянгиз бўлса, зарур дориларни ўзингиз билан олиб юринг. Кечқурун ҳаммомга бориш ва спорт билан шуғулланиш ёқимли кечади. Тоза ҳавода сайр қилишни ҳам унутманг.

 

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

 

18 августда ниҳоят курашсиз ғалаба ҳеч қачон насиб этмаслигини тушуниб етасиз. Кураш ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам сизни четлаб ўтмайди. Меҳнатсеварлар бугун кечгача бормай ўз меҳнатларининг меваси бўлмиш даромадни йиғишга тушишади. Тадбиркорлар куннинг иккинчи қисмида фойдали шартномага имзо қўйишлари мумкин. Оила қурмаган, муҳаббат оғушида қолиб кетганлар бу туйғунинг асл тотини айнан бугун янада чуқурроқ ҳис этишади. Суйганингиз кечқурун сизга сюрприз ҳозирлаб қўйиши мумкин.

 

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

 

Бугун бемаъни хаёлларни миянгиздан чиқариб ташланг. Мақтанишдан, ғурурланиш кабилардан йироқ бўлинг. Масалага, ҳаётга реал кўз билан боқинг. Акс ҳолда муваффақият қозона олмайсиз. Айниқса, молиявий масалада аҳволингиз анча заифлашиб қолиши мумкин. Бир сўз билан айтганда, бугун сизга фақат реалликкина яқин дўст бўла олади. Кечқурун зиёфат ва кўнгилочар тадбирларда иштирок этишдан воз кечинг.

 

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

 

18 август куни профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни адо этишда ташаббускор бўлишни, хаёлни бир нуқтага жамлаган ҳолда ҳаракатланишни унутиб қўйманг. Бир нафасда иш бажаришга одатлансангиз, зиён кўрмайсиз. Сифатли бажарилган ишларни раҳбарингиз ҳеч қачон эътибордан четда қолдирмайди. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши кутилади. Соғлиғингизга жиддий муносабатда бўлинг.

 

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

 

Бугун эрталабдан ишда мартабангиз ошиши, моддий аҳволингиз сезиларли даражада яхшиланиши ва яна бир талай муваффақиятлар қозонишингиз кутилмоқда. Фақат ҳаётнинг маънавий жиҳатига ҳам эътибор қаратишни унутиб қўйманг. Маънавиятсиз узоққа бориб бўлмайди. Тадбиркорлар, шахсий бизнесига эга дўстларимиз рақобатчиларнинг жиддий таъқиби остида қолишлари мумкин. Бу муаммони ҳуқуқшунос иштирокисиз ижобий ҳал қилиб бўлмаса керак-ов!

 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

 

18 августда душманлар, ҳасадгўйлар эмас, аксинча шамоллаш балосидан сақланишингиз талаб этилади. Иммунитетингиз пастга шўнғий бошлаган. Уни юқорилатишнинг тадбирини кўрмасангиз бўлмайди. Витаминлар, уйқудан олдин тоза ҳаво сайри, эрталаблари югуриб туриш кабилар сизга катта ёрдам беради. Рўзғордаги муаммоларни вақтинча қондошлар зиммасига ташлаб қўйинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади