Германия журналистлари Учинчи Жаҳон Уруши сценарийсини эълон қилишди…

0

 

Германиядаги «Frankfurter Allgemeine Zeitung» нашри учинчи жаҳон уруши сценарийсини эълон қилди. Журналистларнинг гапига кўра, Американинг ўрта ва қисқа масофага мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш келишувидан чиқиши Учинчи жаҳон уруши бошланишига сабаб бўларкан. Европа эса Россияга қарши туришда асосий жанг майдонига айланади. Айтишларича, Россиянинг Кольск ярим ороли ва Калининграддаги ядро қуролининг янгиланган варианти айнан Европа давлатларига жиддий хавф солади.

Шуни алоҳида айтиб ўтиш жоизки, НАТО ўз ҳимояси остига олиши учун Польша ялпи ишлаб чиқаришнинг 2 фоизини ҳақ сифатида шу ташкилот ҳисобига ўтказмоқда. Германия эса бу ишга қўл урганича йўқ. Демак, Германиядаги НАТО қўшинларини Польшага ўтказиш лозим. Бундан келиб чиқадики, Учинчи жаҳон уруши Польшадан бошланиши мумкин.

Бироқ журналистлар мудофаа масаласидан молиявий масалага ўтишди. Улар айтишдики, Америка Европа давлатлари чегарасига ракета ускуналарини ўрнатиш орқали фақат мудофаа қудратини оширишни мўлжалламаган. Бу мамлакатнинг асосий ниятларидан бири иқтисод, пул, бизнес ҳисобланади. Ракета ускуналари ўрнатилгач, АҚШ бу давлатларни пул тўлашга мажбур этади. Шу пулларнинг маълум қисмини эса мудофаа қудратини янада мустаҳкамлаш мақсадларига сарфлайди. Қолган маблағ ички моддий аҳволни янада яхшилашга етиб ортади. Ана шу йўл билан дунёдаги гегемонликни сақлаб қолишга эришади. Бироқ немис журналистлари масаланинг бошқа жиҳатини эътиборсиз қолдиришган. У ҳам бўлса, Россиянинг ядровий қудрати. Ҳозирги пайтда бу давлатнинг ядро қуроли тенгсиз, сарҳадсиз. Бундан ташқари, Россия жангари давлат. У қўрқитишлар, огоҳлантиришлар, кўзбўямачиликларга узоқ вақт тек қараб тура олмайди. Таваккалига урушни бошлаб қўя қолади. Мана шу нарса дунё халқларининг фожиасига айланади. Ишқилиб, дунё аҳлини худонинг ўзи паноҳида асрасин!

Астағфирилло!!!